UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финалда 9 киши бўлиб қолди ва якунда чемпионликни қўлга киритди 0 22:32Лазизбек Мулложонов WBC Гран-присини техник нокаутли ғалаба билан бошлади 0 18:20Руслан Абдуллаев филиппинлик тажрибали рақибига қарши жангидан қанча гонорар олгани маълум бўлди 0 17:57"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди 0 17:35Промоутер: "Барчамиз биламиз, у Виржил Ортис билан жанг қилишни хоҳламайди" 0 17:08Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган курашчиларимиз муносиб тақдирланишди 0 16:43Сирочбек Исмоилов ягона мағлубиятини Шакур Стивенсондан қабул қилиб олган япон боксчисини таслим этди! Уч нафар боксчимиз Кореядаги проф бокс оқшомида жанг қилди 0 16:17"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда 0 15:52Хильберто Рамирес кейинги жангини июнь ойида ўтказади, рақиб аниқ 0 15:29Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг тарихий Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:55Мадримовнинг вазнидаги қозоғистонлик боксчи проф фаолиятида илк бор ғалаба қозона олмади 0 14:30"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:05Кичик ўсмир боксчиларимиз Осиё чемпионатини иккита ғалаба билан бошлашди. Бугун яна беш нафар вакилимиз рингга чиқади 0 13:42Ўзбекистон чемпион бўлган Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида якуний турнир жадвали қай ҳолатда? 0 13:15WBC Гран-приси. Бугун Лазизбек Мулложоновга мухлислик қиламиз 0

23 окт 17:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лилия Шакирова UFC учун катта интервью берди + ТЎЛИҚ МАТН

Теглар :  Лилия Шакирова
UFC ташкилотнинг янги жангчиси, ўзбекистонлик Лилия Шакирова иштирокида матбуот анжумани ташкил этди.

-  Сизнинг бундай катта кечада, асосий кардда жанг қилишингиздан қандай эмоцияларни туйяпсиз?

- Биласизми, ҳозир мен ҳурсандчилик, шок ва шунга ўхшаш туйғуларни бараварига туйяпман.  Сабаби, бу кутилмаган таклиф бўлди. Бошланишига асосий кард...

-  Сиз шунчаки рақамли турнирда эмас, асосий кардда жанг қилаётганингиз бу эмоцияларингизга нимадир қўшяптими?

- Албатта, мен доим UFCда жанг қилишни орзу қилардим. Аммо менга асосий кардда жанг қилиш умуман кутилмаган воқеа бўлди.

- UFCга ўтиш режаларингизда бормиди? Музокаралар дегандек. Ёки буларни барчаси кутилмаганда содир бўлдими?

- Ҳа, албатта UFCга ўтиш режамда бор эди. Биз музокаралар олиб бораётгандик. Ҳисоб китобларимизга кўра ноябрь-декабрь ойларида бу амалга ошиши керак эди. Аммо барчаси бунчалик тез юз беришини кутмагандик, шу сабабли ҳамма тайёргарликни кўришга етарли вақт бўлгани йўқ. 

-  Сиз кутилмаганда жангга розилик бердингиз. Бу жангда мақсадингиз қандай бўлади? "Бўлганича бўлар" қабилидами, ёки аниқ мақсадларни ўз олдингизга қўйганмисиз?

-  Йўқ, албатта мен бу ерга ғалаба учун келганман. Асосий кардда ғалаба қозониш менга жуда муҳим. 

- Рақибингизни фаолиятидан хабарингиз борми, умуман бу ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта, бу дивизиондаги ҳамма қизларни фаолиятини кузатиб бораман, чунки улар менинг бўлажак рақибларим. Лаурен Мёрфига келсак, ҳа унинг бир неча жангларини кўрдим. Мен унга қарши нима қилиш, қандай ишлаш кераклигини ва унинг техникаси қандайлигини билиб олдим.

- Сизнинг жангларингизни энди кўриб турган инсонларга нимани кафолат бера оласиз, улар сиздан нима кутишлиги керак?

- Албатта ғалаба кутишлари керак, бошқа нима ҳам бўлиши мумкин?! (кулиб қўяди). Жанг осон бўлмаслиги аниқ, сабаби рақибим тажрибали, ёш ҳам эмас, жисмонан бақувват спортчи. Ўртамизда катта жанг кечади, шунга қарамай мен ғалаба қозонишимга ишонаман. 

- Мёрфи устидан ғалаба сизга нима олиб келади деб ўйлайсиз?

- Биринчидан бу тарихий воқеа бўлади. Мен UFC тарихидаги ўзбекистонлик биринчи аёл жангчиман. Агар мен асосий кардда ғалаба қозонсам катта тарих яратаман. Бу қандайдир турнирдаги оддий дебют эмас, бу асосий карддаги жанг. 

-  Биз Ўзбекистонлик жангчилар ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасмиз. ММА Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда?

-  Ўзбекистонда ММА жуда тез суратларда ривожланиб бормоқда. Ўтган йили ММА расман руҳсат берилди. Шу билан бирга, Отабек Умаров, президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу спорт ривожланишида катта рол ўйнашмоқда. Хабиб Нурмагомедовни ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш керак. Хабиб ҳам бизнинг давлатда ММА ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. 

-  Хабиб сизларга бегона эмас экан. Бу карднинг асосий эвентида Хабибнинг жанг қилиши ҳам бу турнирга ўзбекистонликларнинг қизиқишини орттирдими?  

-  Албатта, Ўзбекистонда Хабибнинг миллионлаб мухлислари бор. Мени Хабиб билан битта кардда жанг қилишим ҳам жуда ҳурсанд қилмоқда.

- Хабибнинг жамоаси Ўзбекистонда бу спортни ривожланишига қандай ҳисса қўшаётганини айта оласизми?

- Хабиб ва унинг жамоаси Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюриб туришади. Унинг жамоаси маҳаллий спортчилар билан UFC ва шунга ўхшаш ташкилотларни боғловчи кўприк бўлиб ҳизмат қилади. Мени UFCга келишим ҳам Хабибнинг жамоасига бевосита боғлиқ. 

- Бу дивизиондаги чемпион Валентина Шевченко ҳақида фикрингиз?

- Ҳа, у чемпион. Менинг энг катта мақсадим ҳам Шевченко. Мен у билан титул учун жанг қилишни хоҳлайман. 

- Сизга бу шу жанг таклифи билан қўнғироқ қилишганда нима билан машғул эдингиз? 

-  Энг кулгилиси, мен ухлаб ётгандим. Менга аввалига айнан шу жанглиги ҳақида айтишмаганди, шунчаки сен алмашишга розимисан дейишди. Мен формада эдим, ва ҳа деб жавоб бердим. Менга 10 дақиқадан сўнг қўнғироқ қилишлигини айтишди. Қизиқиб интернетга кирдим ва ўзим ҳақидаги хабарга кўзим тушди, скриншот қилиб менга қўнғироқ қилган инсонга жўнатдим. "-Шу ростми?"-деб сўрадим. У инсон -Ҳа,-деди. Мен ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим. Рақиб кимлигига ҳам қизиқиб ўтирмадим. 

-  Хабиб сизга қандайдир маслаҳатлар бердими?

-  Йўқ, у жуда банд. Хабиб ҳозир Гэтжи билан жангга тайёргарлик кўраяпти. Биз бир-биримизга ҳалал бермасликга ҳаракат қиляпмиз.

- Ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов сизга қандайдир маслаҳатлар бердими, у сизга  хабарлар ёздими? Умуман Маҳмуд сизни қандайдир усул билан қўллаяптими?

- Ҳа мен Маҳмуд Муродовдан ҳам Заррух Адашевдан ҳам илиқ фикрлар олдим. Улар олдиндан менинг мақсадим UFC эканлигини билишар эди. Умуман олганда бутун Ўзбекистон менга мухлислик қилмоқда. Улар мени ғалаба қозонишимни билишади(кулиб қўяди). 

-  Қандай қилиб бу спортга қизиқиб қолгансиз? Қандайдир кумирларингиз бўлганми?

- Мен аслида эркин курашчиман. Ёшлигимдан UFC мусобақаларини кўриб бораман. Лекин менда унда иштирок этиш фикри бўлмаган. Менинг асосий мақсадим эркин кураш бўйича олимпиадада қатнашиш эди. Аммо, ҳаммага маълумки, фаолиятимда кичик жанжалли вазият юзага келган ва мени олимпиада арафасида икки йилга дисквалификация қилишган. Кейинчалик менинг дўстим ММА учун аёл курашчи топиб беришимни сўраган. Мен эса ўзимни таклиф қилганман, шундан сўнг ММАда жанг қилдим ва бу менга ёқти. Шу тариқа фаолиятимни ММАда давом этдирдим. 

- Ўша жанжалли вазият ҳақида тўлиқроқ гапира оласизми?

- Ўша вазиятда рақибим қуюшқондан чиқарувчи ҳаракатлар қилганди. Умуман олганда, кураш мусобақаларида мунтазам ғалаба қилувчи жангчиларга қарши шундай вазиятлар кўп бўлади. Мен ўша вазиятда ўзимни ушлаб туролмаганман ва муштлашув бошланган. Бир ўзим бутун жамоага қарши жанг қилганман. Неча киши билан жанг қилганим эсимда йўқ. Фақатгина дўстимнинг мени оломон ичидан тортиб олгани эсимда ҳолос. Умуман мен кўча жанглари кўп бўладиган туманда туғилганман. Шу сабабли ўзимни ҳимоя қилиш учун бокс билан ҳам озгина шуғулланганман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
23 окт 23:10:51
Tohirjon Abidov
Biz duvodamiz Tumarist Barchinoy lar avlodi ekanligingni isbotla olg'a o'zbegim
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг