UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0

14 окт 10:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров UFC'да ғалаба қозонган олтинчи ўзбекистонлик жангчига айланди

Бунгача жами 5 нафар ўзбекистонлик ММА жангчилари лигада ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.

Илк бор Маҳмуд Мурадов 2019 йилнинг 28 сентябрь куни UFC on ESPN+ 18 турнири доирасида италиялик Алессио Ди Чирикони очколар ҳисобига мағлуб этган эди. Шундан сўнг, Маҳмуд UFC'да яна 4 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган ҳолда шу йилнинг май ойида лига билан хайрлашди.

2020 йилда эса ўзбекистонлик аёл спортчилар орасида биринчи ва ҳозирча охирги бўлиб Лилия Шакирова UFC октагонида жанг қилди. У лигадаги ягона жангида Лорен Мьёрфига имкониятни бой берган эди.

2021 йил июль ойида Зарруҳ Адашев (4-4), августда эса Саидёқуб Қаҳрамонов (11-3) UFC'да ғалаба қозонди. Ҳозирда уларнинг ҳар иккиси собиқ жангчилар ҳисобланади.

2023 йилда эса Нурсултон Рўзибоев, Богдан Гусков каби спортчиларимиз ўз чиқишларида ўзбекистонлик мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилди.

Кеча тонгда Рамазон Темиров UFC'даги дебют жангида америкалик Си Жей Вергарани биринчи раундда нокаутга учратиб, мазкур ташкилотда ғалаба қозонган олтинчи ўзбекистонлик спортчига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг