UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди 0 19:02"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади 0 18:41UFC 310 турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди 0 18:20Макс Ферстаппен — Формула-1 2024 йилги мавсум чемпиони! 0 17:59Аёллар курашида барча вазнларда ғолиблар маълум бўлди + ФОТО 0 17:38Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин 0 17:17Ўзбекистон чемпионатида медаллар жамғариш бўйича қайси вилоят биринчи бўлди? 0 16:56Расман! UFC 311 турнири учун қизиқарли жанг эълон қилинди 0 16:35Мераб Двалишвили Петр Ян билан қачон жанг қилмоқчи эканини айтди 0 16:14Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман" 0 15:53Чавандозларимизнинг навбатдаги ғалабаси 0 15:32Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари маълум + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:11"Ундан қўрқдим!". Тайсон Фьюри нима учун стердаун вақтида Усикка қарамагани ҳақида гапирди 0 14:50"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди 0 14:29Prezident Kubogi. Нодирбек ҳиндистонлик рақибга қарши, Синдаров эса дербидаги ўйинини бошлади 0

31 май 19:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ўзбек ММАси инқироз кўчасидами? Ёки...

Кеча тожикистонлик яна бир аралаш яккакураш устаси UFC билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бўлса керак.

Умуман олганда, UFC бу ММА спорти учун эталон. Гонорар борасида ҳам, аудитория масаласида ҳам Дана Уайт ташкилотига тенг келадигани ҳозирча йўқ. Қизиқ, бугунги кунда ушбу ташкилотда Марказий осиёликлар сони қанчани ташкил этяпти экан?

Ўзбекистон — 1

Қирғизистон — 3

Қозоғистон — 7

Тожикистон — 4.

Ҳа, дунёнинг энг яхши ММА промоушенида Марказий Осиё вакиллари сони ойдан-ойга ошиб бормоқда. Ёмон томони эса, ундаги ўзбекистонлик жангчилар сони аксинча камайиб боряпти. Бугунга келиб сўнгги вакилимиз ўзининг охирги имконияти қаршисида турибди.



Бу йил тожикистонлик жангчиларнинг "ошиғи олчи" бўлди, дейишингиз мумкин. Фикрингизга тўлиқ қўшиламан, уларнинг деярли ярми захира жангчиси сифатида "ўйинга кирди". Аммо бир нарсани унутмаслик лозим, уларнинг барчаси UFC билан шартнома имзолашига қадар чет элдаги йирик лигаларда жанг қилган, Америкада "катта бўлган" йигитлардир.


Қозоғистонлик йигитларга ҳам тан бермай илож йўқ. Яримўрта вазн тоифасидаги Шавкат Раҳмонов рейтингда олтинчи поғонада бормоқда, чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан ҳисобланади у. Енгил вазн тоифасидаги Дамир Исмагулов эса промоушендаги бешта ғалабаси орқали ўн иккинчи ўринга чиқиб олди. Шунингдек, энг енгил вазнда Сергей Морозов яхшилаб "ўрнашиб олишга" ҳаракат қиляпти. Қизиғи, UFC'да олтита жанг ўтказиб, уларнинг бештасида мағлуб бўлган қозоқ — Жалгас Жумагулов ташкилотдан кетиб, яна қайтиб келишга ҳам улгурди. Яқинда эса Қозоғистоннинг ўзида жанг қилиб, "кўтарилган" икки йигит — Асу Алмабаев ва Азат Максумлар ҳам UFC билан шартнома имзолади. Тасаввур қиляпсизми? Octagon League'да жанг қилиб юрган йигит UFC билан келишувга эришяпти. Бунинг сабаби шундаки, Азат Максумнинг менежери чет эл лигалари билан яхши алоқада ва у жуда кучли менежер.




Қирғизистонда эса уч нафар актив жангчи бор: Рафаэль Физиев, Валентина Шевченко ҳамда Антонина Шевченко. Физиев ва Валентинани ортиқчи таништиришга ҳожат йўқдир. Бири яқинда чемпионлик учун эҳтимолий даъвогарлик жангида, яна бири эса титул ҳимояси йўлида жанг қилиб, мағлуб бўлди. Антонина эса ўртача темпдаги жангчи. Атаман Физиевнинг бир вақтнинг ўзида Озарбайжон байроғи остида ҳам октагонга чиқаётганини қўшимча қилиш жоиз бўлса керак.




Туркманистонда эса ҳаво ҳарорати -0 даража:)

Энди ўзимизнинг "қоракўзлар" ҳақида

UFC'да айни пайтда бир нафар актив жангчимиз бор - Маҳмуд Мурадов! Бошланишида ҳам фақат у бор эди. Орада Зарруҳ Адашев, Лилия Шакирова ҳамда Саидёқуб Қаҳрамоновлар катта лигани "зиёрат" қилишди. Аслида жангчиларимизда ҳаммаси яхши кетаётган эди.

Мурадовга келсак, унда старт жуда зўр бўлганди. Бирин-кетин учта ғалаба орқали Кевин Холланд билан жанг қилиши мумкин эди ўшанда. Кейин эса Мёршартдан бўғилиб қолди ва шу билан фаолияти ҳам бир муддат "бўғилди". Маҳмуд икки йилдирки, ҳали ўша бўғилишдан ўзига кела олмаяпти... У июль ойида ўзи билан деярли бир хил ҳолатдаги Брайан Барбарена билан жанг қилади. Бу унга сўнгги имкон бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.


Кейинроқ қўшилган Зарруҳ Адашев эса UFC'да тўртта жанг ўтказди: 1 та ғалаба, 3 та мағлубият. Зарруҳни қайсидир томонлама қозоқларнинг Жалгас Жумагуловига ўхшатиш мумкин, фақат Адашев ҳозирча UFC'га қайтмади.


Лилия Шакирова битта жанг ўтказди. Ёдингизда бўлса, ўшанда у қисқа муддатда жароҳат олган жангчининг ўрнига октагонга чиққанди. Деярли машғулотсиз октагонга чиққан Лилия тажрибали рақибасига ютқазди. Кейинчалик унда допинг аниқланиб, икки йилга четлатилди. Дисквалификация муддати тугаганидан сўнг ундан қачон қайтишини сўраганимда, мавҳум жавоб берган эди. Бунинг сабаби маълум бўлди: UFC у билан ўртадаги шартномани бекор қилган.


Ҳаммаси орқага кетаётганда захира жангчиси сифатида ўйинга қўшилган Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам хафа қилиб кетди. Қаҳрамонов промоушендаги дастлабки икки жангида ғолиб бўлган эди. Аммо учинчи жангида Саид Нурмагомедовга мағлуб бўлганидан сўнг, у UFC билан низога борди. Бунинг оқибати эса кетиш билан тугади. Тугади:)


Ҳозир эса фақат Маҳмуд Мурадов актив бўлиб турибди. Абу-Дабида Кайо Борральога мағлуб бўлганидан сўнг, у ортиқча ҳамма нарсани деярли йиғиштиргандек: MPL, Ўзбекистондаги тайёргарликлар ва кичик йиғинчалар, ҳар хил тадбирлар ва бошқалар. У охирги пайтда бор эътиборини Чехия ва Польшада жангга тайёрланишга қаратган.

Хўш, нега жангчиларимизнинг UFC билан шартнома имзолаши тобора камайиб кетмоқда?

Биринчи навбатда менежерларнинг тажрибасизлиги. Буни проф бокс мисолида ҳам олиш мумкин.

Чет давлатда жанг қилаётган спортчиларимизнинг камлиги. Таиланд ҳисоб эмас)

Ҳозирги баъзи "жангчилар"ни кўриб, ачинасан киши... Бири рақибини сотиб олишга уринади. Яна бир "жангчи" эса яқинда Instagram саҳифаси орқали "бомба" янгиликни эълон қилишини айтиб, роса куттирди. Нима экан десам, янги машина сотиб олибди (энди эса giveaway ўтказмоқчи экан). Ана сенга аҳвол! Тўғри, бу унинг ўз иши, аммо спортчининг асосий мақсади эсдан чиқиб қолиши бу унинг мағлубияти эмасми?

Яхши тарафи, ёш ва ишончли авлод ҳам етишиб чиқмоқда. Мисол учун, Санжар Зокиров, Рамазон Темиров, Бобуржон Машрапов, Жаҳонгир Нажмиддинов, Достон Бозоров, Авлиёхон Ҳамидов, Хотамбек Бойназаров... Мана Саидёқуб ҳам UFC'га қайтаман деб турибди. Санасак жуда кўп бундай жангчиларимиз. Улар бемалол жанг қила олади UFC'да ҳам, бошқа лигаларда ҳам. Аммо ўша ергача етиб олиш, мана шу энг катта муаммоимиз бўлиб қолмоқда... Айнан шу сабаб билан Нурсултон Рўзибоев, Илҳом Назимов, Рамазон Темиров ва бошқа кўзга кўринган жангчиларимиз бошқа промоушенларда вақтини кетказмоқда, дейиш мумкин. Балки уларга ҳам реклама учун бу лигалар керакдир. 

Хуллас, Ўзбек ММАси ҳозирда инқироз кўчасида, аммо унда "даҳшатли" авлод етишиб чиқмоқда. Фақат улар тўғри йўлга йўналтирилса бас...

Диёр Мавлонов тайёрлади



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг