UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Суд Оқ уй UFC турнирини бузишга бўлган уриниш бўйича сўнгги қарорини эълон қилди 0 11:46UzChess Cup III. Мадаминовда тўртинчи ғалаба, уч ўзбек йигити Топ-3`таликда! 0 11:18Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз 18 та медаль билан 12 давлат орасида биринчи бўлишди 0 10:44Жалолиддин Машарипов: "26 талик рўйхатда бўлишим керак" 0 10:13Омад туфайли асосий тўрга қўйилган Раҳимова Лондон турнирида 1/4 финалга чиқди 0 09:37Мамажонов - Мадраҳимов, Нуфтиллаев, Тайсон ва бошқалар. Octagon 87 турнири олдидан face-to-face маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 09:06Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй иштирокидаги UFC 329 турнирининг расмий постери эълон қилинди + ФОТО 0 08:38ЖЧ-2026. Канада мағлубиятдан қутулиб қолди, АҚШ йирик ғалаба билан бошлади 0 08:02Қозоғистон ҳам Хитойдаги Жаҳон кубоги учун таркибини эълон қилди 0 19:04Mangu 4 турнири қачон бўлиши айтилди 0 18:28Бибисара Ассаубаева ва Қозоғистон спорт тизими: нега жаҳон юлдузи Президентга мурожаат қилишга мажбур бўлди? (мутолаа учун) 0 17:55Ҳақиқий феномен: жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ноёб рекордлар. Уларнинг кўпчилиги ярим асрдан ошиқ вақтдан бери янгиланмаяпти 0 17:23UFC жангчиси АҚШ ва Эрон можароси вақтида ракеталар ҳужумини қандай бошдан кечирганини эслади 0 16:49Илия Топурия ярим енгил вазн тарихидаги энг буюк жангчи кимлигини айтди 0 16:22Макгрегор тикланиш вақтида тақиқланган моддалардан фойдаланган экан 0

30 май 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 294 Чимаевга сўнгги имкон бўладими ёки Камару Усман учун?

Хамзат Чимаев UFC’нинг тўртинчи вазн тоифасида чемпионлик жанги учун курашиш истаги борлигини айтди.

Хамзат кўп ҳам жанг ўтказавермайди. Чимаев ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтказганди. Кейин у Кевин Холланд билан “муомалани яхши қилди” ва энди эса навбатдаги рақибини кутмоқда. 

Хамзат аллақачон Абу-Дабига жўнаб кетган. Хорижлик экспертларнинг фикрига кўра, "Борз"нинг келгуси жанги БААдаги UFC 294 турнирида бўлиб ўтади. Унинг рақиби Камару Усман бўлиш эҳтимоли жуда ҳам юқори. 36 ёшли собиқ чемпионнинг Леон Эдвардсга икки бор мағлуб бўлганидан сўнг яна бир унвонга эга бўлиши учун Топ-5 таликдаги рақиблар устидан ғалаба қозониши зарур ва бу йўлда унга энг муносиб номзод келиб чиқиши чечен саналмиш швед “ўғлони”дир. 

Чимаев учун эса Усман устидан қозонилажак ютуқ чемпионликка тўғридан-тўғри йўл очади. У буни яхши билади, шунинг учун "Борз" шахсан ўзи Усманни дуэлга чақирди: "Усман жанг қилмоқчи, мен унинг сўнгги рақиби бўламан. Абу-Дабида бу йигит билан урушаман ва унинг юзини "бежаб" қўяман. Шундан сўнг улар менга титул учун жанг ташкиллаштиради. Леон Эдвардс билан жанг Камаруга кўп пул олиб келмади, кимдир мен билан урушса, бу жанг катта пул келтиришини ҳамма билади. Усманга айтарим, мен тайёрман, шартнома имзола! Келинглар, курашамиз ва пул ишлаймиз!"


Хамзат чемпионлик "ишқида куйиб ёнаётган" енгилмас спортчи. Абу-Даби унинг иккинчи уйига айланиб қолди. Чечен БААда кўп жанг ўтказди ва бирор марта мағлуб бўлмади. Ҳаммаси 2019 йил октябрь ойида Мзвандиле Хлонга қарши жангдан бошланганди. Кейин "Борз" Brave CF ташкилотида чиқиш қилди. Жанубий Африкалик рақибини "ухлатиб" қўйгач, UFC’дан шартнома олди. Янги ташкилотда у Жон Филлипс, Рис Макки ва Ли Жинглиангни мағлуб этди.

Камару билан дуэль Чимаев фаолиятидаги энг кучлиси бўлади. Бу ҳақда россиялик промоутер Камил Гажиев ҳам ўз интервьюсида айтиб ўтди: "Хамзат учун қийин жанг бўлади. Аммо у ҳозир ҳар бир жанги қийин бўлиши керак бўлган даражада. Бу оқшомнинг асосий жанги демакдир, шу боис беш раунд давом этиши лозим. Бироқ, Чимаев беш раундга етиб боришига шубҳам бор, чунки унда етарлича тажриба йўқ. Агар у бунинг уддасидан чиқса, чемпионлик учун курашга йўл очилади. Ҳамммаси ўзининг қўлида. Мабодо ютқазиб қўйса, UFC раҳбари Дана Уайтнинг ишончини йўқотиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас..."

Шундай экан, бу жанг икки катта спортчидан бири учун сўнгги имкон бўлиши эҳтимоли юқори....

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг