UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 июл 16:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам!

Ўтган шанба оқшомида Абу-Даби шаҳрида ўтган UFC Fight Night 282 турнири иштирокчиларининг кафолатланган гонорарлари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Оқшомнинг асосий жангида октагонга кўтарилиб, россиялик собиқ UFC чемпиони Магомед Анкалаевга бешинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб бўлган ҳамюртимиз Богдан Гусков 381 минг АҚШ доллари миқдоридаги кафолатланган гонорарга эга чиқди. Анкалаев эса 591 минг долларга бойиб олди. Богдан ушбу жангга 10 кун қолганида розилик берган эди. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жангида рейтингнинг ўн учинчи рақамли аралаш яккакураш устаси Стив Эрцегни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган Рамазон Темиров 136 минг долларга эга бўлди. Шунингдек, турнирдаги ягона нокаут соҳиби бўлган Рамазон 100 000 долларлик бонусни ҳам қўлга киритди. Умумий ҳисобда UFC`даги учинчи жангидан 236 000 доллар ишлаб олди.     


UFC Fight Night 282 турнири гонорарлари:

Магомед Анкалаев — 591 000 $

Богдан Гусков — 381 000 $

Сантяго Понзиниббио — 271 000 $

Дастин Жейкоби — 266 000 $

Валтер Уокер — 178 000 $

Рамазон Темиров — 136 000 $

Ризван Куниев — 136 000 $

Тайрелл Форчун — 118 000 $

Стив Эрцег — 91 000 $

Майк Дэвис — 81 000 $

Нурулло Алиев — 54 500 $

Муҳаммад Саидов — 53 000 $

Магомед Зайнуков — 28 000 $

Магомед Тучалов — 28 000 $

Абубакар Вагаев — 28 000 $

Сайгид Изагахмаев — 18 000 $

Дамиан Ржепески — 16 000 $

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг