UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" "Ал Садд"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Шабаб Ал Аҳли"га ютқазди + ВИДЕО 0 10:05Сауль Альварес бугуннинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 09:34Тим Цзюнинг кейинги рақиби маълум бўлди 0 09:03Мурадовга илк мағлубиятни тақдим этган Мёршарт фаолиятини якунлади 0 08:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Галатасарой"ни мағлуб этди, МЮ ва "Интер"да мағлубият, "Бавария"да дуранг + ВИДЕО 0 08:01WBA сайтида Мунгиянинг кейинги жанги бўйича маълумот пайдо бўлди 0 19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0

29 авг 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари: Ўнта финишли жанг, Нурмагомедовда нокаут

Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 286 турнири карди доирасидаги 13 та жангнинг 10 таси муддатидан аввал якунига етди.

Оқшомнинг марказий жангида хитойлик Сонг Ядонг кутилмаганда россиялик Умар Нурмагомедовни муддатидан олдин мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун даъвогарлик қилиш имкониятини жиддий равишда ошириб олди.

Турнирнинг асосий воқеаси бўлган жанг иккинчи раунднинг 1-дақиқаси 48-сониясида якунланди. Сонг пастга эгилган рақибини ўнг қўл зарбаси билан тутиб олди ва кетма-кет зарбалар (ҳаммерфист) билан жангни якунига етказди.

Россиялик жангчи учун бу фаолиятидаги иккинчи мағлубият ва илк муддатидан олдинги финиш бўлди. Хитой вакили эса жорий йил бошида Шон О`Мэллига ютқазганидан сўнг, кетма-кет иккинчи муддатидан олдинги ғалабасини қўлга киритди.

Кечанинг иккинчи муҳим жангида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар хитойлик Сяонан Ян бразилиялик Дениз Гомесга нокаут билан ютқазиб, кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Биринчи раунд охирида Гомес хитойлик рақибасини ўнг тирсак зарбаси билан кутиб олди ва иккита ён зарба билан жангни якунлади.

Бошқа натижалар қаторида Кай Асакура, Тсе Лю, Билал Ҳасан, Андре Лима, Ри Тсуруи, Франческо Нутстси, Эктор Сантяго ва Жулия Поластрининг муддатидан олдинги ғалабаларини алоҳида таъкидлаш жоиз.


UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Сонг Ядонг Умар Нурмагомедовни нокаутга (зарбалар) учратди – 2-раунд, 1:48

Дениз Гомес рақибаси Сяонань Янни нокаут (зарбалар) қилди – 1-раунд, 4:49

Кай Асакура Киленга Аорини техник нокаут (бошга оёқда зарба) эвазига енгди – 2-раунд, 0:34

Су Мудаержи Алекс Перезни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (29-28, 29-28, 29-28)

Цэ Лю Леви Родригесни нокаут (зарба) билан ютди – 1-раунд, 4:26

Билал Хасан Нильсон Рохасни нокаут эвазига (зарба) мағлубиятга учратди – 2-раунд, 2:28


Прелим кард жанглари

Андре Лима Намсрай Батбаярни сабмишн (гильотина) қилди – 3-раунд, 3:03

Ри Цуруя Кевин Борхасни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига таслим этди – 1-раунд, 4:14

Шон Вудсон Жек Женкинсни ҳакамларнинг айри қарори билан (28-29, 29-28, 29-28) ютди

Франческо Нуцци Сяо Лунни техник нокаутга (зарбалар) учратди – 1-раунд, 1:00

Эктор Сантьяго Лоуренс Луини нокаут (зарбалар) эвазига енгди – 2-раунд, 0:53

Жулия Поластри рақибаси Цзиннань Сьонни нокаут (бошга оёқ билан зарба) қилди – 1-раунд, 3:06

Кэм Нельсон Менг Дингни очколар ҳисобига кўра (29-28, 29-28, 29-28) мағлуб этди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг