UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 19:53Бобуржон Тагиев Mangu 5 турнирида жанг қилади. Рақиб маълум + ПОСТЕР 0 19:19UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари: Ўнта финишли жанг, Нурмагомедовда нокаут 0 18:46“Ливерпуль” “Ноттингем” билан ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда қола туриб, мағлубиятдан қутулиб қолди 0 18:03Ядонг - Нурмагомедов жангида кутилмаган нокаут қайд этилди 0 17:23UFC Шанхай турнирининг co-main event жангида чуқур нокаут кузатилди 0 15:49Пауло Коста Хамзат Чимаев билан чемпионлик жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди 0 15:17"Бунёдкор"ни уч нафар мураббийи тарк этди 0 14:51Гандбол. Ёшларимиз Эронга қарши Жаҳон чемпионати чиптаси учун паркетга чиқишди 0 14:26Нурмагомедов Царукянга "ответ" қилди: "У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим" 0 13:56Нурмагомедов Двалишвилига лақабини ўзгартиришни таклиф қилди 0 13:15ПСЖ катта миқдордаги жаримага тортилди 0 12:48"Хантер" Ишимбаев: "Хамзатга тайёргарлик кўргандим, Қурбонов ҳам жиддий рақиб" 0

29 авг 20:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди?

Шанхайдаги UFC Fight Night 286 турнири якунларига кўра, дунёнинг энг кучли лигаси 100 минг доллардан тўртта бонус тақдим этди.

Улардан бири тадбирнинг хедлайнери (асосий юлдузи) Сонг Ядонгга насиб этди. У оқшомнинг марказий жангида Умар Нурмагомедовни шов-шувли тарзда нокаутга учратди.

Хитойлик жангчи барча учта ҳакамнинг баҳолаш варақаларига кўра биринчи раундни бой берган бўлса-да, иккинчи беш дақиқаликда россиялик рақибини қарши зарба билан эсанкиратиб қўйди ва партердаги зарбалар билан жангни якунлади. Шу тариқа, у UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун асосий даъвогарлардан бирига айланди.

"Оқшомнинг энг яхши чиқиши" учун иккинчи бонусни ташкилотдаги дебютини ўтказган индонезиялик Билол Ҳасан қўлга киритди. У иккинчи раундда лиганинг яна бир янги аъзоси Нилсон Рохасни нокаутга учратди.

"Оқшомнинг энг яхши жанги" номинацияси ғолиблигига Це Лю ва Леви Родригес лойиқ деб топилди. Уларнинг жанги биринчи раунднинг 4-дақиқаси 26-сониясида хитойлик жангчининг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланди. Мағлубиятга учраганига қарамай, бразилиялик жангчи ҳам 100 минг доллар мукофот олди.

Бундан ташқари, яна беш нафар жангчи муддатидан олдин эришган ғалабалари учун 25 минг доллардан мукофот олди. Улар: Дениз Гомес, Кай Асакура, Ри Цуруя, Франческо Нуцци ва Эктор Сантьяго. Рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган Жулия Поластри ва Андре Лима эса вазн ўлчаш жараёнида муваффақиятсизликка учрагани учун бонуслардан маҳрум бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг