UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

08 июл 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Конор Макгрегорни допинг текширувидан озод қилмоқда

Икки карра собиқ UFC чемпиони Конор Макрегор USADA текширувига қайтмагани ва UFCʼнинг антидопинг сиёсатини тўғридан-тўғри бузганига қарамай, йил охиригача Майкл Чандлер билан жанг қилиши мумкин.

Бу ҳақда Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

"У допинг тестидан ўтмаган, лекин у бу йил юз фоиз қайтиши мумкин. USADA қарори кимга қизиқ. Конор билан сиз ҳеч қачон воқеалар қандай бўлишини билмайсиз. Шунинг учун кузатамиз. Ҳозир бу нарсалар ҳақида бош қотириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман", - деди Дана Уайт

Шу тариқа, Дана Конорга АҚШ Аксилдопинг агентлигининг олти ойлик допинг текшируви муддати ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришига рухсат беришини очиқ-ойдин маълум қилди. Бу эса тест текширувига қайтган жангчилар учун мажбурийдир.

Эътиборлиси, USADA UFCʼнинг антидопинг сиёсатини тартибга солувчи орган ҳисобланади ва сўнгги сўз ушбу хизматлар учун тўловни амалга оширувчи ташкилотда қолади. Шу билан бирга, жангчиларни допинг учун мажбурий синовдан ўтказадиган штатлар Атлетика комиссияларининг стандартлари ва талаблари Макрегор ва UFC учун унчалик ҳам муаммо бўлмайди

Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер ўртасидаги жанг 16 декабрь куни UFC 296 турнирининг асосий жанги бўлиши кутилаётган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг