15 окт 16:44
Янгиликлар
UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди
Дана Раҳмонов ҳамда эквадорлик Майкл Моралес (19-0) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
— Ҳозир интернетда Майкл Моралес ва Шавкат Раҳмонов ўртасида кўплаб тортишувлар кетмоқда. Промоушеннинг ушбу жангни 2027 йилда ташкил этиш режаси борми?
— Балки, балки. Аслида, бизда ҳозир кеча муҳокама қилганимиз кўплаб ажойиб ишлар устида иш кетмоқда. Ҳа, бизни кўплаб яхши эълонлар кутмоқда. Бу йилнинг охири ақл бовар қилмас даражада бўлади ва кейин, биласизми, бу йил қандай ўтганини ва унинг финали қандай бўлишини ҳисобга олсак, бизда январь ва февраль ойлари ҳам ажойиб ўтади, деб ўйлайман.
Аввалроқ Моралес видео эълон қилиб, унда Раҳмоновни ҳурмат билан "дивизионнинг якуний босси" деб атаган ва у билан жанг қилиш истагини билдирган эди. Қозоғистонлик жангчи эса бунга ўзининг ТикТок саҳифасида "19-0 vs 19-0" ёзуви туширилган қизиқарли тизер билан жавоб қайтарди. Америкалик инсайдер Рубен Картер биринчи бўлиб, мағлубият нима эканини билмай келаётган ушбу ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари ўртасидаги жанг 2027 йилнинг 30 январь куни Торонтода бўлиб ўтадиган UFC 336 турнирининг учинчи энг муҳим жанги сифатида муҳокама қилинаётганини ёзган эди.

Фикрлар