UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

16 янв 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC президенти Хамзат Чимаевнинг ким билан жанг қилишини айтди

UFC президенти Дана Уайт швециялик Хамзат Чимаевнинг эҳтимолий рақиблари ҳақида маълумот берди.

Яримўрта вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Гилберт Бернс ушбу рўйхатда ягона жангчи эмас. Бу ҳақда BT Sport сайтига берган интервьюсида Дана Уайтнинг ўзи айтиб ўтди.

"Хамзат Гилберт Бернс ёки Висенте Луке билан жанг қилади. Айнан шу икки яккакураш устасидан бири Чимаевнинг кейинги рақиби бўлади. Биз бу жанг устида ишлаяпмиз", - деди UFC президенти.

Аввалроқ, Гилберт Бернс ҳам, Хамзат Чимаев ҳам ўзаро жанг қилишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Бразилиялик Луке эса чеченистонликка қарши 9 апрель куни Бруклиндаги UFC 273 ёки 7 майга белгиланган Рио-де-Жанейродаги UFC 274 турнирида октагонга чиқишга розилик берган.

Маълумот учун, айни пайтда Гилберт Бернс ҳамда Висенте Луке UFC яримўрта вазнлилар рейтингида мос равишда иккинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Хамзат Чимаев эса 11-поғонадан жой олган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 янв 20:32:51
Bilboo
Chimaev yana 2 ta jangda g'alaba qozonsa chempionlik jangida ishtirok etsa kere kegin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг