UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

05 дек 09:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

“UFC'даги қадр топмаган чемпион. Нега деярли ҳеч ким Пантожа билан ҳисоблашмайди?”

Бразилиялик кўпроғига муносиб.

7-декабрга ўтар кечаси Лас-Вегасда йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 323 бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида Мераб Двалишвили ва Петр Ян тўқнаш келгани сабабли, бироз сояда қолаётган иккинчи чемпионлик жанги эса Александр Пантожа ва Жошуа Ван ўртасида бўлади.

Энг енгил вазн тоифаси доимгидек сояда қолади, чунки бу ерда ҳақиқатан ҳам томошабоп жангчилар кўп эмас. Ушбу вазндаги ростер шунчалик камки, сўнгги йилларда титул учун имкониятни Стив  Эрцег  (ўша пайтда промоушендаги атиги учта жанги ва рейтингда 10-ўрин) ҳамда дебютант (!) Кай Асакура қўлга киритишди. Бунда қисман Пантожанинг ҳам айби бор — у чемпион бўлишидан анча аввал ўз вазнидаги барча топ жангчиларни енгиб бўлганди, энди эса шунчаки янада ишончлироқ кўриниб камарни ҳимоя қилавераяпти.

Баъзан ғалати рақиблар берилиши — Пантожа ютуқларини қадрсизлантиришга сабаб бўлолмайди. Афсонавий Деметриус Жонсонга қадар бу дивизионда бунчалик доминант чемпион бўлмаган. Бразилиялик ҳозир кетма-кет саккизта ғалабага эга (охирги марта Аскар Аскаровга ютқазган), улардан тўрттасини муддатидан аввал якунлаган. Пантожа ҳозир дивизион рекордчиси: ғалабалар бўйича (14 — аллақачон Мишонкани ортда қолдирган), муддатидан олдинги ғалабалар бўйича (8), бўғиш усули билан ғалабалар бўйича (6). У дивизион тарихидаги энг узун ғалабали 2 сериясидан бирига муаллифлик қилади, титул жанглари сони бўйича иккинчи ўринда ва камар ҳимоялари бўйича ҳам иккинчи ўринда.

Бу дивизион тарихидаги иккинчи энг яхши жангчи — катта фарқ билан. Ҳозир Пантожа 35 ёшда, аммо у ҳали ҳам сусаймаяпти, аксинча, зарба техникасида ҳам ривожланишда давом этяпти. Партерда эса у бутун энг енгил вазн тоифасида мутлақ энг яхшиси.  Бу ҳолат енгил вазнларда одатда 35 ёшга келиб пасайиш бошланишини ҳисобга олсак, янада ҳайратланарли. Аммо Пантожа ўз натижалари билан бу статистикага рози эмас ва рекордларни қайта ёзмоқда — бу эса албатта эътирофга лойиқ. Чемпион эса тўхташни режалаштирмаяпти: “Менга уч йил беринг, Деметриуснинг ҳимоялар бўйича рекордини янгилайман. Йилига икки жанг — бу 11 та титул ҳимояси дегани. Бу рекордни янгилашни хоҳлайман, лекин бунга ўралашиб қолмайман”, — дейди у.

Бироқ Александрнинг таъкидлашича, уни етарлича қадрлашмайди, натижада доим поунд-фор-поунд рейтингида ортга суриб қўйишади. Масалан, Жек Делла Маддалена P4P рейтингида илк бор пайдо бўлганида дарҳол Пантожадан юқорига қўйилган. Бразилиялик фақатгина Кай Кара-Франcни енганидан кейингина маълум даражада тан олина бошлади — ўшанда у вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши бешлик қаторига кўтарилганди.

Пантожа ҳам ҳайратда: “Мен фақат Ислам Махачевдан пастман. Беш титул жанги. Кетма-кет 8 ғалаба. Сабмишн билан 2 ғалаба, тўртта камар ҳимояси — рақамлар ёлғон гапирмайди. Ўзимдан юқори деб кўраётган ягона одам — бу Ислам Махачев, чунки у бунга муносиб, P4P рейтингини тушунишга ҳаракат қиляпман. Ўйлайманки, улар ғалабалар сонини ёки топ-рақибларга қарши ғалабаларни ҳисобга олишади. Билмайман, балки улар мен Жек Делла Маддалена каби кимнидир ютишим керак деб ўйлашаётгандир. Бу ақлга сиғмайди. Менимча, энг енгил дивизионни ҳурмат қилиш вақти келди. Жошуа Ван ва Брендон Ройвал кечанинг энг яхши жангини ўтказишди. Мен эса Кай Кара-Франc билан жуда яхши жанг қилдим. Энди одамлар фикрини ўзгартириши керак. Энг енгил дивизион жуда томошабоп ва менимча, ўзгаришлар вақти келди”.

Қизиқ томони шундаки, айнан Махачевнинг ўзи Пантожани тан олади. У UFC'нинг энг яхши беш жангчиси рўйхатида бразилияликни ўзидан кейин иккинчи ўринга қўйган. Лекин шунга қарамай, айни пайтда Александр UFC'нинг энг паст баҳоланган чемпиони бўлиб қолмоқда. Дивизионнинг обрўсизлиги унга қарши ишлаяпти ва мухлислар эътиборини тортаётган янги ёрқин жангчилар пайдо бўлгани билан бу тасаввурни ўзгартириш жуда мушкул бўлади.

Бундан ташқари, Пантожада медианинг эътиборини тортадиган жиҳатлар ҳам унча кучли эмас. У чўққига фақат маҳорати эвазига чиққан жангчилардан бири ва эндигина танилишни бошлаяпти.

Ҳозир Пантожани яна бир жиддий синов кутмоқда — Жошуа Ван промоушен тарихидаги иккинчи энг ёш чемпион бўлиши мумкин (фақат Жон Жонсдан кейин). Умуман олганда эса Мянма вакили сўнгги бир йил ичида ҳам рейтингларда, ҳам мухлислар ва раҳбарият кўз ўнгида фавқулодда тез кўтарилиб кетди. Агар Пантожа ундан ҳам ўта олса, яқин вақт ичида бразилияликни ким тўхтатиши мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи қийин бўлади.

Ва эҳтимол, шунда Александр етарлича қадрланмаган чемпион мақомидан чиқиб ҳар томонлама ҳурмат қилинадиган жангчига айланиши мумкин.


САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг