UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

28 дек 17:52
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

UFC'нинг 2021 йилги ёрқин воқеалари: Энг яхши жангчи, энг яхши жанг, энг зўр нокаут ва бошқалар

Йил UFC учун жуда қизиқарли бўлди.

Хабибнинг вакант камари ўз эгасини топди. Лигада бир йўла йил давомида саккизта чемпион аниқланди. Пандемияга қарамасдан, UFC яшашни давом эттирди. 

ЙИЛ ЖАНГЧИСИ: Камару Усман

Камару Усман - яримўрта вазн тоифасининг ҳақиқий қироли! У йил давомида уч марта октагонга кўтарилди: февралда Гилберт Бернс (нокаут), апрелда Хорхе Масвидаль (нокаут) ва ноябр ойида асосий рақиби Колби Ковингтонни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди. Усман айни дақиқаларда UFC'нинг асосий юлдузи, Йил давомида эса у Хабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган рекордни янгилади. Эндиликда нигерияликнинг ҳисобида UFC'да 15 та ғалаба бор. Хабибнинг ҳисобида эса 13 та эди. 34 ёшли Усман Хабибдан фарқли равишда ҳали ҳам жанг қилмоқда ва энг зўрларни мағлуб этмоқда. 

ЙИЛ ЖАНГИ: Петр Ян - Кори Сендхаген

2021 йилнинг энг яхши жангчисини аниқлаш анча қийин кечди. Сабаби бу йил кўплаб қизиқарли баҳслар бўлди. 2021 йилнинг энг яхши жанги катта эҳтимол билан энг енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC камари учун кечган баҳс бўлди. Петр Ян ва Кори Сендхаген октагонгда 25 дақиқа ҳақиқий шоуни ташкил этиб беришди. Жангнинг илк раундида америкалик спортчи Янни қийнаб қўйди ва биринчи раундни олди. Кейинги раундлардан бошлаб эса Ян ҳақиқий чемпион ким эканлигини кўрсатиб қўйди ва ҳар раунддан раундга кучайиб борди. Агар жанг уч раунд давом этганида Кори ғалаба қозониши мумкин эди, бироқ айнан чемпионлик раундларида рус ҳақиқий кучини кўрсатди. Ҳар икки жангчининг шижоати ва иродасига эса қойил қолмасдан илож йўқ.




ЙИЛ НОКАУТИ: Камару Усман - Хорхе Масвидаль

Ҳа, йил нокаути соҳиби ҳам айнан Камару Усман. Жангдан аввал чемпион Хорхе ҳақида фикр билдирар экан, уни кучли жангчи сифатида кўрмаслигини ва у фақатгина пиарнинг натижасида кучли эканлигини маълум қилганди. Гапларини эса ҳар икки жангда ҳам исботлаб берди. Нокаутда ўзгача нимадир топиш қийин. Ажойиб иккилик зарбаси. Усман рақибини ажойиб тарзда "ухлатиб" қўйди. Хорхе 18 йиллик фаолияти давомида ҳали бир марта ҳам нокаут билан мағлуб бўлмаганди. 

ЙИЛНИНГ ЭНГ КУТИЛМАГАН НАТИЖАСИ: Аманда Нунес - Жулианна Пенья

Аманда Нунес - UFC'нинг барча даврлардаги энг кучли аёл жангчиси ҳисобланарди. У ўн йилдан бери мағлубият нима эканлигини билмасди. Йўлидан чиққан ҳаммани янчиб ташлади. Декабрдаги жангда Жулианна Пенья андердог эди ва унинг ғалабасига ўзи ҳам ишонмасди. Жангнинг бошида ҳам бу кўриниб турганди, чемпион ўз услубида ҳаракат қилаётганди. Бироқ иккинчи раундда барчаси ўзгариб кетди, Жулианна бирин кетин зарбалар йўллади ва рақибини анча қийин аҳволга солиб қўйди. Охирида эса Нунес орқасини топшириб қўйди ва Жулианна Пенья UFC'нинг янги чемпионига айланди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
28 дек 19:37:38
WORKOUT
Yil jangi Gedji - Chendler
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг