UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

25 янв 15:44
Янгиликлар

Теннис

"Уларнинг ҳар бири Ўзбекистонга алоқадор бўлган". Ирода Тўлаганова Россиядан бизга ўтганлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари Ирода Тўлаганова Россиядан маҳаллийлаштирилган теннисчиларнинг ўтиш тафсилотлари билан ўртоқлашди.

2025 йилнинг охирларида Мария Тимофеева, Камилла Раҳимова, Полина Кудерметова ва Александра Бармичева Ўзбекистон спорт фуқаролигини олганди.

— Ҳар бир "трансфер" бўйича айтиб бера оласизми? Терма жамоангизда россиялик теннисчилар қандай пайдо бўлди? Ким ташаббускор бўлди?

— Уларнинг ҳар бири қайсидир маънода Ўзбекистон билан боғлиқ эди. Шунинг учун улар мамлакатимиз номидан иштирок этишни танлашди, биз эса ўз ўрнида уларни танладик. Масалан, Мария Тимофееванинг ота-онаси бир йилча аввал Тошкентга доимий яшаш учун кўчиб келган. Бунгача уларда Грузияда бўлишганди, кейин сайёҳат учун Ўзбекистонга келишди, уларга бу ер жуда ҳам ёқиб қолди. Шу тариқа бизнинг Марияга таклифимиз юзага келди.

Шуни айтишим керакки, биз учун ўйнашни хоҳлайдиган теннисчиларни кўриб чиқаётганимизда, Мариянинг ота-онаси мисолида бўлгани каби нозик жиҳатларни ўргандик. Уларга берилган биринчи савол: Россия теннис федерацияси билан қандайдир мажбурият ёки шартномангиз борми? Агар шундай бўлса, теннисчи биз учун қизиқарли бўлса ҳам, суҳбатни давом эттирмадик. Бу ерда кўп нарса теннисчига боғлиқ эди. Агар унда чиндан ҳам хоҳиш бўлса, унинг ўзи спорт фуқаролигини ўзгартиришга тайёр бўлса, биз мулоқотни давом эттирдик.

Камилла Раҳимованинг онаси Ўзбекистонда туғилган ва собиқ Иттифоқ даврида теннис бўйича республикамиз шарафини ҳимоя қилган. Полина Кудерметова ҳозирда унинг бойфренди, яъни йигити бўлган ўзбекистонлик мураббий Равшан Султонов билан ишлаган.

Александра Бармичева ҳақида гапирсак, у бизга турнирга келган. W15 мусобақасига саралашдан ўтган ва у ерда биз шартнома имзолаган литвалик Лайма Владсонга қарши ўйнаган. Александранинг кортдаги ҳаракати менга ёқди: ўйин, қарор қабул қилиш, характер. Биз улардан Ўзбекистон номидан ўйнаш ҳақида сўрадик. Улар молиявий ёрдамдан воз кечишларини ва мамлакатимиз номидан иштирок этишга тайёр эканликларини айтишди. Суҳбат қисқа бўлди. Албатта, биз виза масалалари, машғулот жараёнлари, йиғинларда ёрдам берамиз. Аммо улар асосий теннис ҳаражатларини ўзлари қоплашади", - дея Тўлагановнинг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс" нашри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг