UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

30 авг 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди

Хитойлик Сонг Ядонгга қарши кечган жангдаги оғир нокаутли мағлубиятдан бир неча соат ўтиб, Умар Нурмагомедов ўзини қўллаб-қувватлаган барчага мурожаат қилди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси аҳволи ҳақида гапирди ҳамда хатоларни таҳлил қилиб, октагонга қайтишга ваъда берди.

"Менинг аҳволим яхши. Кўнгил сўраб ёзаётган барчага катта раҳмат. Хатоларим устида ишлайман ва кучли бўлиб қайтаман", — деб ёзди россиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шанхайдаги UFC Fight Night 286 турнирининг марказий жангида Ядонг кўпчилик кутмаганда номдор рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди. Нурмагомедов барча уч ҳакамнинг баҳолаш варақаларига кўра биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилган эди. Ҳал қилувчи вазиятдан бироз олдин эса, бошлар тўқнашуви натижасида Сонгнинг ўнг кўзи устида жиддий жароҳат (кесилиш) юзага келиб, юзи қонга беланганди.

Нурмагомедов шу пайтгача фаолиятида ҳеч қачон муддатидан олдин мағлуб бўлмаганди. Унинг фаолиятидаги ягона мағлубияти ўтган йилнинг бошида Мераб Двалишвилига қарши чемпионлик жангида қайд этилган ва ўшанда у ҳакамларнинг баҳсли қарори билан ютқазганди.

Кетма-кет иккинчи марта муддатидан олдин ғалаба қозонган хитойлик жангдан сўнг ўзининг навбатдаги рақиби сифатида Двалишвили ва Петр Ян ўртасидаги чемпионлик жанги ғолибини кўришни исташини айтди. Ушбу принципиал трилогия 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида якунига етади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг