UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 дек 10:43
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов FIFA саммитида иштирок этади

Ўзбекистон МОҚ президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов FIFA саммитида қатнашиш учун бугун эрта тонгда Қатар мамлакатига жўнаб кетди.

11-13 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида FIFAга аъзо 5та конфедерациядан 50 та мамлакат вакиллари турли масалаларни муҳокама қилишади. Мазкур мамлакатлар қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам FIFA саммитига таклиф этилгани қувонарли, албатта. Доҳа шаҳри 2017 йилнинг февраль ойида ҳам FIFA саммитига мезбонлик қилганди. Бу FIFAнинг Доҳадаги иккинчи саммити бўлади.

Қатардаги саммитда FIFA томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланади. Шунингдек, FIFAга аъзо футбол ассоциацияларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, VAR тизимини ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

«FIFAга аъзо футбол ассоциациялари вакиллари билан тез-тез учрашиб туриш жуда ҳам муҳим. Мазкур учрашувлар давомида уларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари кўриб чиқилади. FIFA саммитлари орқали бутун дунё футболидаги глобал муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиламиз», – дея ўз фикрларини билдириб ўтди FIFA президенти Жанни Инфантино бўлажак саммит ҳақида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг