UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0

03 дек 13:14
Янгиликлар

Таэквондо

Умид Аҳмаджонов Сеулда Осиё таэквондо иттифоқи президенти билан учрашди

Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

МОҚ раҳбарига ушбу сафар давомида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов ҳамроҳлик қилмоқда. Бугун улар мамлакат пойтахти Сеул шаҳридаги «Hyatt Park Seoul» меҳмонхонасида Осиё таэквондо уюшмаси президенти Ли Кю Сёк билан учрашишди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Аҳмаджон Раҳимов Осиё таэквондо иттифоқи раҳбарини мамлакатимизда таэквондони ривожлантириш дастури, мазкур спорт тури бўйича мактабгача таълим муассасаларида ҳам тўгараклар очиш режаси билан таништиришди. Бу бўйича бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жаноб Сёк Ўзбекистон Миллий университетидаги таэквондо кафедрасига келиб, маъруза қилиш учун таклиф қилинди. Ўз навбатида, Осиё таэквондо иттифоқи раҳбари мазкур таклифга ижобий жавоб қайтарди.

Шунингдек, режага биноан январь ойида Марказий Осиё таэквондо ассоциациясининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга Ли Кю Сёк ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ташкил этиладиган янги ассоциация раҳбарлигига Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов асосий номзод бўлиб турибди.

Бугун шунингдек кун давомида таэквондони ривожлантириш бўйича яна бир неча учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг