UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 ноя 14:13
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов "Ванфоре Кофу" клуби раҳбари билан учрашди

Бугун 29 ноябрь куни МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино ва "Япония-Ўзбекистон" спорт ва таълим бўйича ассоциацияси раиси, "Пахтакор" ва "Бухоро" клубининг собиқ футболчиси Наоя Шибамура билан учрашув ўтказди.

Япониялик футбол мутасаддиларининг юртимизга ташрифидан асосий мақсад, юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни Японияга олиб бориш ва уларни япон футболи билан яқиндан таништириш, шунингдек, япониялик футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиб, тажриба алмашишдан иборат.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди: "Биз Япония футбол федерацияси билан ўзаро меморандум имзолаган ҳолда, яқин алоқаларни ўрнатганмиз. Футбол клубларимиз мутахассислари Японияга сафар уюштириб, у ердаги иш жараёнлари билан яқиндан танишишди. "Жей-лига" тажрибасини ўрганишди.

Япония терма жамоаси нафақат Осиёда, балки бутун жаҳонда ўз ўрнига эга. 2019 йил БААда бўладиган Осиё Кубогида Япония терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Январда бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон - Япония терма жамоалари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилишади, деб умид қилиб қоламиз.

Ўзаро ёш футболчиларни алмашиб, тажриба ўрганиш масаласига келадиган бўлсак, бу каби ҳамкорликка тайёрмиз. Бу ўзбек футболи учун катта фойда бўлади. Ҳозирда бутун Республика бўйлаб 15та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолият юритмоқда. Мазкур академиялар тарбияланувчилари ичидан иқтидорли болаларни Японияга жўнатамиз. Улар Японияга сафар давомида ўзлари учун жуда катта таассурот олишларига ишончим комил", - деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида "Ванфоре Кофу" футбол клуби раҳбари Казуюки Умино Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш жуда қизиқарли эканини айтиб ўтар экан, Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги пайтларда халқаро мусобақаларда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолади. Жумладан, шу йил қишда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати U-23 мусобақасида Япония устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганига алоҳида тўхталди.

Наоя Шибамура эса "Пахтакор" ва "Бухоро" клубларидаги фаолияти орқали ўзбек футболи билан яқиндан таниш эканини, эндиликда икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқалар ўрнатилишига ўз ҳиссасини қўшиш нияти борлигини маълум қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов япониялик меҳмонларга ЎФА номидан эсдалик совғалари топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг