UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

01 апр 20:49
Янгиликлар

Кураш

Умрингга ҳавасим бор, Мураббий!

Миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли курашнинг кенг оммалашишида Тошкент вилоятининг Паркент тумани полвонлари, жонкуяр мураббийларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги спорт турлари орасида белбоғли кураш ҳам мустаҳкам ўрин олган бўлиб, мавжуд иккита гуруҳда 60 нафардан зиёд  ёш полвонлар маҳоратини ошириб келади. 

Тажрибали ва жонкуяр мураббий Тошкентбой Яхшибоевнинг гуруҳида машғулотларга зўр бераётган йигирма нафар спортчи-ўқувчиларнинг аксарияти чемпион ва совриндорлар саналишади. 2008 йилдан буён белбоғли кураш бўйича ёшларга устозлик қилиб келаётган Тошкентбой устози Равшан Арзиматовдан ўрганган белбоғли кураш сирларини бугун ўз шогирдларига зўр иштиёқ билан ўргатиши натижасида шогирдларидан юз нафардан ортиғи Ўзбекистон чемпионатларининг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган. 

Аҳмад Исмоилов, Шерзод Асқархонов, Акром Арслонов, Шерали Ортиқхўжаев, Жаҳонгир Эргашев, Комилжон Нишонбоев сингари иқтидорли шогирдларидан устознинг умиди катта. Шогирдлари орасида ҳатто (Бекзод Бегалиев, 2014 йил Россиянинг Тулячи шаҳри) жаҳон чемпионати совриндори борлиги, жорий йил Олмалиқ шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида шогирди Комилжон Нишонбоевнинг йўлланмани нақд қилгани мураббийнинг доим изланишда эканидан далолат. БЎСМда мураббийлар кенгашининг раиси, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясида эса  ҳакамлар ҳайъати раиси вазифаларини ҳам сидқидилдан бажариб келаётган мураббийни федерацияда барча бирдек ҳурмат билан тилга олишади.

 Республика миқёсида ўтказилаётган ҳар бир мусобақада ҳакамларнинг одилоно иш юритишида доим бош-қош. Тошкентбой Яхшибоевнинг таъкидлашича, айни пайтда беш нафар биринчи тоифали, ўттиз нафар Республика тоифасидаги, олти нафар халқаро тоифадаги ҳакамлар миллий белбоғли кураш ривожи йўлида хизмат қилишмоқда. Эсини таниганидан бери белбоғли курашга ошно бўлган Яхшибоенинг ўзи ҳам бир пайтлар кураш давраларида ҳайқириб кураш тушган, кўп бор ғолибликни тантана қилган, рақибларига қўллаган усуллари белбоғли курашга безак бўлгудай ярашганини кўпчилик мухлислар яхши эслашади. 

Миллий белбоғли курашни нафақат мамлакатимизда кенг оммалашиши, балки Осиё ва жаҳон миқёсидаги спорт ўйинларида ҳам доим белбоғли кураш сўзи янграши, шогирдлари ўша йирик мусобақаларда биринчи бўлиб, ЮРТни улуғлаши полвоннинг мақсад-муддаоси саналади.

Тошкентбой Яхшибоев - 1987 йилнинг 1 апрелида Паркент туманида туғилган. Демак бугун унинг туғилган куни! Фурсатдан фойдаланиб, қаҳрамонимизни муборакбод этамиз. Мақсад манзилларига етишишида биз ҳам тилакдошмиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг