UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0

10 апр 19:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Унинг аввалгидек эканлигига ишонмайман». Касаллик Чимаевни ўзгартирди ва асоратлар UFC чемпиони бўлишига имкон бермайди

Теглар :  Хамзат Чимаев
BORZда ҳал қилиш қийин бўлган муаммолар бор.

Хамзат Чимаев ва Камару Усман ўртасидаги сўнгги жанг мухлисларда кўплаб саволлар туғдирди. Хусусан, BORZ заиф кардиоси ва кучини жанг давомида тўғри тақсимлай олмагани учун танқид қилинди. Чимаев P4Pнинг собиқ биринчи рақамли жангчисига қарши дастлабки раундда катта устунликка эришди ва кейин тезда чарчай бошлади.

Энди Хамзатнинг олдида янги вазифа турибди - промоушеннинг собиқ чемпиони Роберт Уиттакер билан беш раундлик жанг. Жанг 22 июнь куни UFC'нинг Саудия Арабистонида ташкил этадиган илк турнири доирасида бўлиб ўтади. Австралиялик чемпионлик имкониятларини синаб кўриш учун қийин рақиб ва бу жанг Чимаев узоқ масофани босиб ўта оладими, деган саволга ҳам жавоб беради. Уиттакер бу борада анча тажрибали, у бешинчи раундда ҳам яхши нафас олади, чечен жангчиси эса қисқа масофаларда муаммога дуч келади.

Майкл Биспинг Хамзат Гилберт Бёрнс билан жангда ҳам худди шундай қийинчиликларга дуч келганини қайд этди: «Агар адашмасам, бу Хамзат Чимаев учун беш раундлик илк жанг бўлади. Роберт Уиттакер секинлашмаяпти, у жуда тажрибали ва анчадан бери энг юқори савияда жанг қилмоқда. Камару Усман ва Гилберт Бёрнсга қарши баҳсда Хамзат тезлигини пасайтирди, иккинчи ва учинчи раундлар жуда яқин ўтди. Агар жангда Уиттакерни муддатидан олдин нокаут қилмаса, ундай йигитга қарши беш раундлик жанг Хамзат учун фалокат бўлади. Бу тўқнашувда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва бу жуда, жуда яхши жанг».

UFC'нинг яна бир собиқ жангчиси Жош Томсон Чимаевнинг нафас олишда нима учун бундай муаммога дуч келгани ҳақида: «Агар жанг дастлабки икки раундда якунланса, Чимаев катта эҳтимол билан ғалаба қозонади, аммо мен  Уиттакернинг ғалабасини истисно қилмайман, чунки Чимаев жуда эҳтиётсизлик билан курашади. Мухлислар учун бу жуда қизиқ, мен буни қораламайман, чунки мен уни яхши кўраман. Чимаевнинг жангини ўтказиб юбормайман. Унда шундай нарса борки, одамлар унинг жангини томоша қилишни хоҳлайди. Бу унинг тажовузкорлиги, бепарволиги, эҳтиётсизлиги. Унинг гаплари.. Жангларини томоша қилиш қизиқ. Мен унинг COVID'дан кейин ҳам аввалгидек эканлигига ишонмайман. Менимча, унинг ўпкаси вайрон бўлган. Хамзатнинг баъзи муаммолари бор. Бу муаммолар ҳал қилинишига умид қиламан. Аммо, агар бу жанг учинчи, тўртинчи ва бешинчи раундларгача давом этса, Уиттакер ғалаба қозонади».

Чимаев 2021 йил бошида COVID'дан азият чекди ва касалликнинг оқибатлари Борзга жиддий таъсир қилди. Жангчи менежери Меҳди Шаммаснинг айтишича, Хамзат ҳолсизлигидан меҳмонхонанинг қабулхонасида ухлаб қолган ва касалхонага ётқизилганидан кейин у қўнғироқ қилиб, ўлишини айтган. Шу муносабат билан, ўша йилнинг март ойида Чимаев фаолияти якунланганини эълон қилди: «Спортчилик саёҳатимда қўллаб-қувватлаганликлари учун барчага катта раҳмат айтмоқчиман. Ишим тугади деб ўйлайман. Ҳа, мен камарни олмаганимни биламан, лекин бу ҳаётдаги асосий  ғалаба бу эмас. Бу сизни хафа қилиши мумкин, лекин юрагим ва танам менга етарли эканлигини айтмоқда. Мен жамоамга ва UFC'га катта раҳмат айтмоқчиман».

Дана Уайт дарҳол баёнот берди, Хамзат бу постни эмоциядан ёзган. Ва уч ҳафта ўтгач, BORZ «қайтиб келди»: «Икки ой касал бўлиб қолдим, тузалиб кета олмадим, машғулот ва жанг қила олмаганимдан стресс бор эди. Одамлар бу касалликдан ўлмоқда, лекин мен ҳозир шу ердаман - рақибларимнинг бахтига қарши».

Чимаев Лас-Вегасда уни даволаган шифокорларни ҳам айблади. Жангчи тузалишидан олдин машғулотларни бошлаган ва вазият ёмонлашган. Спаррингдан сўнг Хамзат қон йўталган,  унинг ўпкасида фиброз (Ўпкада чандиқ пайдо бўлиши. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади) борлиги маълум бўлди ва унга гелий ингалясияси берилган.

Шу фонда унинг ўзи Уиттакер билан жанг арафасида Дана Уайтга ақлга сиғмас ғояларни таклиф қилмоқда: «10 раунд, розимисиз? Тарихда биринчи марта! Бу ишни қилайлик, Дана».

Чимаев промоушен раҳбарининг ёқимтойларидан бири бўлишига қарамай, бу таклиф Уайтга тўғри келмайди. Хамзатнинг ўзи кардио муаммоларини тузатиш ҳақида ўйлаши зарур. Ва агар ўпка шикастланганлиги сабабли буни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, унда «ўйин режаси»ни ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда, Уиттакер билан жангда муваффақиятсизликка учраш хавфи бор ва бу Чимаевнинг чемпионлик имкониятларини йўққа чиқариши мумкин.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг