UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

09 окт 07:56
Янгиликлар

Бошқалар

Универсал жанг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди

Пойтахтимизда универсал жанг бўйича “Спорт – гендер тенглик тарафдори” шиори остида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган 14 ёшдан 18 ёшгача ва ундан катта 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. LIGHT ва KLASSIK йўналишларда бўлиб ўтадиган беллашувларда спортчилар ўз ёш тоифаларига кўра 15 дан ортиқ вазнда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Шу муносабат билан бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар ушбу спорт тури бўйича мусобақалар 20 йилдан бери ўтказиб келинаётган бўлса-да, қисқа давр мобайнида кўпчиликнинг севимли машғулотига айланганини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, Универсал жанг спорти инсонда матонат, чидамлилик ва чаққонлик каби хислатларни тарбиялаши тилга олинди.

Юртимиздан Универсал жанг бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Алишер Абдуллаев, икки карра жаҳон чемпиони Жамол Омонов, жаҳон чемпиони Бахтиёр Аҳмедов ҳамда жаҳон чемпионати совриндори Нодира Казакова каби номдор спортчилар етишиб чиққан.

Маълумот учун, ушбу мусобақа жорий йил 19-25 октябрь кунлари Украинанинг Винница шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги олдидан тайёргарлик жараёнини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг