UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

13 июл 07:40
Янгиликлар

Таэквондо

Универсиада-2019. Такэвондочимиз шоҳсупадан жой олди

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада-2019 ўйинлари давом этмоқда.

Универсиаданинг тўққизинчи кунида спортчиларимиз кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишди. Таэквондочиларимиз ҳам универсиаданинг навбатдаги кунини ғалаба билан якунлашди.

таэквондо бўйича ўтказилган баҳсларда -63 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Ниёз Пўлатов универсиаданинг кумуш медалини қўлга киритди.

Дастлабки жангларда Хорватия, Италия ва Туркия вакилларини мағлубиятга учрата олган спортчимиз ярим финалда хитойлик Ву Йичаодан устун келди.

Ҳал қилувчи баҳсда эронлик Сороуш Аҳмедга қарши даянга чиққан юртдошимизга бироз омад етишмади. Финал жангининг асосий вақтида 10:10 ҳисоби қайд этилган бўлса, қўшиб берилган вақтда 2:0 ҳисобида эронлик таэквондочи устунлик қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон делегациясининг ёзги Универсиадаги медаллари сони 6 тага етди. Айни пайтда юртдошларимиз ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг