UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

06 июл 18:10
Янгиликлар

Тадбирлар

Урганчдаги оммавий юриш марафони байрамга айланиб кетди ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизнинг барча йирик шаҳарларида бўлгани каби бугун Урганчда Халқаро Олимпия куни кенг нишонланди.

Ал-Хоразмий кўчасининг белгиланган жойига давлат ва жамоат идоралари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари, спортчилар, қўйингки, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган вилоят марказининг спортсеварлари жам бўлди. Улар ўз хоҳиш ва истаклари билан ушбу ўтказилаётган тадбирда иштирок этишди. 

Соат миллари эрталабки 8 дан 8 дақиқа 8 сония ўтганида байрам иштирокчилари оммавий юриш марафонини бошлаб, Жалолиддин Мангуберди ёдгорлиги сари йўлга тушишди. 

Биринчи қаторда Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов, унинг ўринбосарлари, бошқа раҳбарлар ўрин тутишганди. Энг олдинда Миллий гвардиянинг отлиқлари, “Ватанпарвар” ташкилотининг байроқлар билан безатилган енгил машиналар, улар изидан велоспортчилар ва мотопойгачиларнинг келяпти. 

Тадбир иштирокчиларнинг сафи эса бир неча юз метрга етганди. Табиийки, бу тадбирга ўзгача файз ва тароват бағишлади.

Ниҳоят, “Спорт-соғлик гарови!”, “Спорт-тинчлик элчиси!”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!”, “Соғ танда-соғлом ақл”, “Жисмоний тарбия ва спорт - баркамолликка элтувчи кучдир!”, “Токио сари йўл” сингари шиорлар битилган баннерларни, давлатимиз ва беш қитъани ифода этувчи бириккан беш халқа туширилган Олимпиада байроғини кўтариб олган оммавий юриш марафони қатнашчилари кўтаринки кайфият билан Жалолиддин Мангуберди ёдгорлиги хиёбонига етиб келишди. 

У ерда шўх куй ва қўшиқлар янгради. Тадбир иштирокчилари дилдан рақсга тушишди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев сўзга чиқиб, барчани Халқаро Олимпия куни билан муборакбод этди. 

Ўз навбатида оммавий юриш марафонида 52 000 нафардан зиёд киши қатнашгани эътироф этилди. Бу шунча ҳамюртимиз спортга ҳамнафас бўлди, унинг ҳавосидан нафас олди, деганидир. 

Бир сўз билан айтганда, Халқаро Олимпия кунига бағишланган мазкур тадбир байрамга айланиб кетди, гўё. Эндиликда уни анча вақтгача эслаб юришади. Бу муболаға эмас, албатта!

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг