18 июл 13:37
Янгиликлар
Бокс/ММА

Усик Дюбуага билан биринчи жангдаги белдан пастга берилган зарба ҳақида гапирди
Александр Усик Даниэль Дюбуага қарши ўтказган биринчи жангини эслади.
Ўша жангнинг 5-раундида Дюбуа Усикка белдан паст қисмга зарба берган ва Усик ўзини тиклаш учун бир неча дақиқа олган эди.
Ҳакам бу зарбани ноқонуний деб баҳолаган, Дюбуа жамоаси эса бу зарба қоидаларга мос келганини айтган.
"Бу вазият баҳслими? Қаранг, кўпчилик бу камардан пастга урилган дейди. Бошқалар эса бу қонуний дейишади. Бу нарса аллақачон ўтиб кетди. Мен ўтмишда эмас, ҳозирги замонда яшайман. Мен шу ердаман, у ерда эмас", — деди Усик Ring Magazine’нинг YouTube-каналида.
Ҳавола :
Манба : Ring Magazine
Фикрлар