UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

13 окт 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Усикнинг Фьюри билан рақобатлашиши қийин бўлади»

Британиялик Жо Жойс боксчиларнинг эҳтимолий жангдаги имкониятларини таққослади.

Оғир вазн тоифасида британиялик боксчи Жо Жойс WBО, WBА, IBF ва IBО йўналишлари чемпиони Александр Усик ҳамда WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри ўртасидаги бўлажак эҳтимолий жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жойснинг қайд этишича, ватандоши бу жангда ғалабани нишонлаши мумкин.

«Фьюри рингга чиқади ва Усик билан ўйин қилади. Сиз нима демоқчи эканимни тушуняпсизми? Тайсоннинг маҳорати бор, Александрдан бўйи ва вазни бўйича устунлик қилади. У чап қўлда ҳам, ўнгда ҳам бокс тушишни билади. Менимча, у шундай рақиб билан ўйнай бошлайди.

Усикнинг Фьюри билан рақобатлашиши қийин бўлади. Ҳа, у яхши техникага эга, лекин Фьюрининг ўзига хос услуби бор, у кучли ва чидамли боксчи. Бундан ташқари, Тайсоннинг ақлли ўйинларда рақибини чалкаштириб юбориш қобилиятини ҳам унутмаслик керак. Шубҳасиз, бу қизиқарли жанг бўлади. Ва мен ҳеч кимга олдиндан ғалабани кафолатлай олмайман», - деди Жойс.

Аввалроқ, Жошуанинг Усик билан реванш шартномасидаги бандни расман фаоллаштиргани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг