UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

22 окт 14:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усикнинг жамоаси Итаума билан эҳтимолий жанг ҳақида хабар берди

Супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони 38 ёшли Александр Усик британиялик 20 яшар Мозес Итаумага қарши рингга чиқиши мумкин.

Бу ҳақда украиналик боксчининг жамоаси директори Сергей Лапин хабар берди. Мозес ҳозирда WBO Inter-Continental ва WBA International камарлари соҳиби бўлиб турибди. Ҳар икки боксчи ҳам ҳали мағлубият ва муроса нималигини билмай келяпти. 

"Усик Итаума билан жанг қилишни истамайди, деб айтмаган бўлардим. У истиқболли жангчи ва унинг жамоаси ҳозирги даражасига ва рейтингдаги ўринга олиб чиқиш учун яхшигина ишлади. Лекин супероғир вазндаги вазиятни таҳлил қиладиган бўлсак, Усикдан ташқари, Мозес учун ҳам топ рақиблар кўп.

Итаума афсона билан жанг қилишдан олдин ҳали жиддий синовдан ўтиши керак. Биз унинг барча 12 раундни босиб ўтганини кўрдикми? Рингда хавфли вазиятларда бўлганмисиз? Менинг жавобим - йўқ! Бу босқичда унда Усикни мағлуб этиш учун воситалар йўқ", - дея Лапиннинг сўзларини келтиради The Ring журнали.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг