UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04"Артур Бивол билан жангга тайёр эмасди" - мураббий 0 18:43"Аспиналл навбатдаги жангларида ютқазади" - Жонс 0 18:22Ўзбек боксчиларининг Осиё чемпионатидаги иштирокини Ҳавасбек Асадуллаев бошлаб беради (жанглар рўйхати) 0 18:01Эшитдик-да! "Нефтчи" Суперлиганинг энг яхши легионерларидан бири билан келишувга эришди 0 17:40Хамзат Чимаев ким билан бирга машғулот қилишни исташини айтди 0 17:19Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: йигитларимиз Осиё чемпионатини қайси рақибларга қарши бошлашади? 0 16:58Майкл Чендлер: "Уни 10 та жангдан 9 тасида юта олардим" 0 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди + ФОТО 0 16:16Prezident Cup. Бош совринни Ўзбекистонда олиб қололмадик, Синдаров иккинчи бўлди 0 15:55Кличко проф боксга қайтиш ва илк жангидаёқ камар учун жанг қилиш бўйича музокара ўтказди 0 15:34Жон Жонс камарни вакант қолдирадими? 0 15:13"Барселона" - "Реал" фахрийлари ўртасидаги ўйин. Роналдиньо "девятка"га гол урди + ВИДЕО 0 14:52Райан Гарсия: "Жейк Полни бешинчи раундга олиб бормайман" 0 14:31Спорт вазири Наманганнинг Чортоғидаги спорт объектлари билан танишди 0 14:10"Икки енгилмаслар иттифоқи". Усик Леннокс Льюис билан бирга + ФОТО 0

11 янв 19:12
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Усикнинг собиқ рақиби ва жаҳон чемпиони тарихи ёхуд ММАдаги даҳшатли дебютдан сўнг 4 йилга «кесилган» Гловацкий

Кшиштоф 37 ёшли польшалик боксчи ва собиқ жаҳон чемпиони бўлиб, профессионал рингда 30 дан ортиқ жанг ўтказган. Орада Александр Усик билан ҳам жанг қилган.

2023 йилнинг ёзида Кшиштоф ММАда ғайриоддий нокаут қайд этди, бироқ у яқинда допинг сабабли узоқ муддатга дисквалификация қилинди. Гловацкий Усикка қарши урушган, аммо энг машҳур жанги Бриедис билан бўлган. Ўшанда польшалик спортчи бонг янграши билан бир вақтда рақибидан жағига тирсак орқали зарба қабул қилиб олди. Кшиштоф ўсмирлик давридаёқ боксга қизиқиб қолган, ҳаваскор фаолияти давомида 120 дан ортиқ жанг ўтказган. Мактабда ўқишни тугатгач, у проф боксга қадам ранжида қилди. Катта боксга ёш кириб келишини эрта ота бўлгани ва молиявий аҳвол сабабли эканлигини айтади. Гловацкий дастлабки 7 йилда кетма-кет 24 ғалабага эришган. 




Кшиштоф 2015 йилда фаолиятида илк бор ватанидан ташқарида жанг қилиш таклифини олди ва Марко Хекка қарши жанг қилиш учун Америкага йўл олди. Германиялик боксчини 11-раундда нокаутга учратган Гловацкий биринчи оғир вазн тоифасида WBO йўналишида жаҳон чемпионига айланди. 8 ой ўтгач, у 39 ёшли Стив Каннингем билан дуэлда камарини муносиб ҳимоя қилди. 2016 йилнинг сентябрида у Усикка қарши жанг ўтказди. Ўшанда польшалик нафақат фаолиятида илк бор таслим бўлди, балки камаридан ҳам маҳрум бўлди. Орадан икки йил ўтгач, қаҳрамонимиз россиялик Максим Власовни ҳакамларнинг якдил қарори орқали мағлуб этиб, камарини қайтариб олди. Кшиштофнинг навбатдаги жанги Бутунжаҳон бокс супер серияси доирасида бўлиб ўтди ва жанжал билан якунланди.

Майрис Бриедисга қарши бўлган тўқнашувнинг 2-раундида ғалаба қозонган Гловацкий рақиб бошининг орқа қисмига зарба берди. Бриедис ўзини тута олмади ва унинг жағига тирсаги билан жавоб қайтарди. Ҳакам польшалик боксчи жамоасининг норозилигига қарамай, очко олиб ташлаш билан чекланди. Раунд охирида жанг иштирокчилари қўнғироқни эшитмай, зарбалар алмашишни давом эттириш жараёнида, Кшиштоф учун оғир нокдаун билан якунланган янада баҳсли ҳолат юз берди. Кейинги уч дақиқанинг бошида у ўзига келишга улгурмай, нокаутга учради. Майрисга имконият бой берилганидан сўнг, у яна 3 та жанг ўтказди, лекин бир марта ғалаба қозонди холос. Ҳамда 2023 йилнинг январь ойида у ММАга ўтишини эълон қилди. 

Гловацкий ММАда шов-шувли тарзда дебют қилиб, рақибини нокаутга учратди ва кейинчалик допинг туфайли дисквалификация қилинди. 37 ёшли спортчининг аралаш яккакурашлардаги илк жанги ёрқин ўтди. Унинг дебюти 2023 йилнинг июнь ойига тўғри келди ҳамда Врашавадаги 50 000 ўринли «Миллий» стадионида бўлди. KSW 83 турнирининг дастлабки кардида Кшиштоф Патрик Толкачевски билан рўбарў келганди. Польшалик жанг аутсайдери сифатида кўрилган эди. Бу жанг аввалида яққол кўринди, у рақиб курашига дош бера олмай, полга ётиб олаверди. Патрик октагонда доминантликни қўлга олиб, собиқ боксчига бир неча зарбалар берди, бироқ кутилмаганда чап томондан жағ қисмига келган муштни ўтказиб юборди ва чуқур нокаутга тушиб қолди. Бу пайтга келиб жангнинг атиги бир ярим дақиқаси ўтганди. 


Ушбу муваффақиятли зарба Гловацкийга аралаш яккакурашлардаги биринчи ғалабани келтирди ҳамда кечанинг энг яхши нокаути сифатида қайд этилди. Бу ҳолат тезда ижтимоий тармқоларда тарқалиб кетди. Шовқин тўлқини Кшиштофнинг ММА карьерасига катта туртки бўлиши мумкин эди, аммо январь ойида унинг допинг-тестида тақиқланган моддалар аниқланди. Намуна ўтган қишда польшаликнинг сўнгги бокс жангидаги мағлубиятдан кейин олинган. Британия антидопинг агентлиги (UKAD) собиқ жаҳон чемпионини 4 йил муддатга профессионал мусобақалардан четлаштирди. Дисквалификация 2027 йилнинг апрелида тугайди, бу пайтга келиб қаҳрамонимиз қарийб 41 ёшга тўлган бўлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг