UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

11 авг 19:28
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжида дастлабки ғолиблар аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини эълон қилганди.

3 августдан бошланган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатлигини мустаҳкамлайди, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

3-9 август кунлари ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз фаол қатнашди. Унда спорт ихлосмандлари томонидан юборилган 200дан ортиқ видео ғолиблик учун мусобақалашди. Челленжда 750 нафарга яқин юртдошимиз ўз имкониятини синаб кўрди. Яъни, оилавий челленжда аксарият юртдошларимиз оила аъзолари билан бирга, камида 3-4 киши бўлиб қатнашишди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, челленжда 1-ўрин Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Анастасия Рузметовалар оиласига насиб этди.

2-ўринни эса Жиззах вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳасанова Жасмина иштирокида тайёрланган видеоролик эгаллади.

Кучли учликка эса Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ал-Хоразмий даҳасида яшовчи Ариповлар оиласи якун ясаб берди. Видеороликда оила бекаси Васила Арипова ҳамда фарзандлари Бехруз ва Бекзод Ахтамовлар иштирок этган.

Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.

Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг