UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

09 сен 07:50
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар

Теглар :  УйдақолЧелленж
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида навбатдаги ғолиблар аниқланди.

Жорий йилнинг 3 августдан қайта йўлга қўйилган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлаши, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин.

31 август – 6 сентябрь кунлари оралиғида ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз ўзлари томонидан тасвирга олинган навбатдаги видеороликлар билан қатнашди. Мамлакатимиздаги спортсевар оилалар томонидан 100га яқин видеоролик қабул қилинди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши дея эътироф этилган 3 таси ғолиб деб топилди.

Эътиборли жиҳати, бу галги ғолиблик вилоятларимиз номидан иштирок этганларга насиб этди. Унга кўра 1-ўрин Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани, “Ширин” маҳалласида истиқомат қилувчи Эсановалар оиласига насиб этди.

Ҳакамлар ҳайъати қарори билан, челленжнинг 2-ўринига Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида истиқомат қилувчи Қодировлар оиласи юборган видеоролик муносиб кўрилди.

Учинчи ўрин билан Тошкент шаҳри Миробод туманида истиқомат қилувчи Лебедовлар оиласи тақдирланди.

Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.

Сиз ҳам #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, челленж   2020 йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг