UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0

06 окт 14:35
Янгиликлар

Хоккей

Вадим Епанчинцев: Тошкентда яхши муз саройи борлигини эшитгандим, бу ерга келиб шунга амин бўлдим

"Ҳумо"га қарши ўйинда ғалаба қозонган (3:1) "Югра" бош мураббийи Вадим Епанчинев матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин яхши бўлди. Бу биз учун мавсумдаги учинчи сафар ўйини. Кўрсатмаларни тўғри бажарган жамоамга раҳмат. Дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Аммо, кўпчилик кераксиз вазиятда четлатилди, айниқса ўйин охирида. Бу бизнинг нуқсонимиз. Ўйлайманки, бу нарса жойига тушиб кетади", - деб сўз бошлади мураббий.


-Ўйинда икки етакчингиз иштирок этмади. Берлёв нима учун баҳсда ўйнамади? Иккинчи саволим, "Ҳумо" гол киритган вазиятда танаффус олдингиз. Нима учун?

-Берлёв оилавий сабабларга кўра бугун ўйнамади, у иккита сафар ўйинимизда қатнашганди. У фарзандли бўлди ва шунинг учун уйига жўнаб кетди. Олинган танаффус ҳақида гапирадиган бўлсам, буни рақиб темпини тушириш учун керак деб ҳисобладик. 


-Ўзбекистонга хуш келибсиз. "Ҳумо" илк маротаба ВХЛда қатнашмоқда. "Ҳумо Арена", Тошкент шаҳри ҳақида фикрингиз қандай?

-Шахсан мен илк маротаба бу ерга ташриф буюрдим. Аввал Тошкентда яхши муз саройи борлиги ҳақида эшитгандим. Бугун шунга амин бўлдим, йигитлар учун бу ерда хоккей ўйнаш жуда қулай.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг