UZ

Сўнгги янгиликлар

07:08Махачев — Гарри билан жангига тайёргарлик ҳақида: "Жуда кўп югуришга тўғри келяпти" 0 20:56Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига Svijany Open асосий тўрига чиқди 0 20:34Рамазон Темиров Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:13Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди 0 19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0

10 мар 07:56
Янгиликлар

Тадбирлар

“Ватанпарвар” ташкилоти энг яхшиларни тақдирлади

Республика техник ва амалий спорт турлари марказида “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Энг яхши мураббий” ва “Энг яхши ҳакам” номинациялари ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон мудофаасига кумаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосарлари Шарифжон Мўминжонов ва Нурмуҳаммад Муллабоевлар мамлакатимиздаспортнинг олимпия ва ноолимпия турларини ривожлантириш, ёшлар орасида кенг оммалаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса сўнгги йилларда халқаро турнирларда спортчиларимиз томонидан қўлга киритилаётган натижалар салмоғи ортиб бораётгани борасида сўз юритишди. 

Шундан сўнг 2017 йили катта ютуқларни қўлга киритганлар тақдирланишди. Дастлаб “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинациясида ғолиб бўлганларга мукофотлар топширилди:

Ҳакимова Алина – Триатлон бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ҳамда мамлакат кубоги совриндори, шунингдек 2017 йилнинг 12-16 июль кунлари Индонезияда ўтказилган Осиё чемпионатида 9-ўринни, 2016 йилнинг 27 июнь – 4 июль кунлари Кокшетау шаҳри (Қозоғистон) мезбонлик қилган  Осиё кубогида2-ўринни қўлга киритган.

Ҳамроев Дониёрхўжа – Триатлон бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2017 йилнинг 12-16 июль кунлари Индонезияда ўтказилган Осиё чемпионатида 10-ўринни эгаллаган.

Хмелевская Марина – Биатлон бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳибаси.  2015 йилнинг 27 июнь – 7 июль кунлари Чўпон-ота шаҳри (Қирғизистон)да ўтказилган ёзги биатлон бўйича Осиё Кубогида 1-ўринни эгаллаган. 

Петров Фёдор – Радиоспорт бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби. 2017 йилнинг 28-29 октябрь кунлари ўтказилган Жаҳон чемпионатида 2-ўрин, Осиё чемпионатида 1-ўрин. 

Базин Владислав – 2017 йили картинг бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўрин ва Ўзбекистон кубоги соҳиби. 

Пардабаева Зайнаб – Ўқ отиш спорти бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони. 2017 йил Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда 413 натижа билан 1-ўрин, Ўзбекистон чемпионатида 415,9 натижа билан 1-ўрин.

Ибрагимова Ольга – Ракетамодел спорти бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони. 2017 йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Байканур шаҳрида ўтказилган Жахон кубогида 1-ўрин. 

Сазанов Андрей – 2017 йили мотокросс бўйича (125 см3) ва (500 см3) Ўзбекистон чемпионати 1-ўрин ва Ўзбекистон кубоги 1-ўрин.

Тадбир давомида ёшлар орасида спорт турларини оммалашиши, спорт турларига бўлган қизиқишнинг ўсишида мураббийлар малакаси, иш услуби, шогирдларининг ғалабага бўлган интилишини ўстира олиш қобилияти катта эканлигига урғу берилди. Шундан сўнг, «Энг яхши мураббий» номинацияси ғолиблари  тақдирланди:

Серебряков Сергей – биатлон 

Зародов Виктор – триатлон 

Маросимда ўтказилаётган мусобақаларнинг одилона ташкил этилиши спортчилар ўртасида соғлом рақобатни шаклланишида катта ўрин тутиши борасида сўз юритилди. Сўнгра “Энг яхши ҳакам” номинацияси ғолиблари тақдирланди:

Рисқибев Собир – триатлон

Набиев Шокир – ўқ отиш

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг