UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0

27 авг 23:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазир РОЗКда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Республика Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрди.

Вазир ушбу таълим масканида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиб чиқди. Жумладан, гандбол спорт турига ихтисослашган сендвич панелли, энергия тежамкор спорт мажмуасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Ушбу мажмуа келгусида юртимизда йирик халқаро турнирларни бекаму-кўст қабул қилиши учун нималарга аҳамият қаратиш кераклиги борасида тегишли тавсияларни берди.

Шунингдек, Дилмурод Набиев Республика Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун қурилиши режалаштирилаётган 300 ўринга мўлжалланган ётоқхона қурилишига қозиқ қоқиш маросимида ҳам иштирок этди.

Ташриф якунида вазир ушбу спорт таълими масканида ўзбек спортининг эртанги кунини белгилаб берадиган ёшларга барча шароитларни яратиб бериш кераклиги, шунда улар ўз устиларида янада кўп ишлаб, Ватанимиз довруғини кўкларга кўтаришини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг