UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

31 окт 11:02
Янгиликлар

Велоспорт

Велотрек бўйича Миллий терма жамоамизда европалик мураббий иш бошлади

Теглар :  ВелотрекВолчок
Спортчиларимизни олдинда турган йирик мусобақаларга муносиб тайёрлаш бўйича терма жамоаларимизда катта ҳажмда иш олиб борилмоқда.

Замонавий методларни ўзбек спортига ҳам олиб киришда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш энг мақбул вариант десак, муболаға бўлмайди. Шу мақсадда велоспорт бўйича терма жамоамизда хорижлик мутахассис иш бошлади.

Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, беларуслик Сергей Волчок велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига расман киришди. Мутахассис Ўзбекистон триатлон ва велосипед спорти федерациялари ўртасида имзоланган меморандум тадбирида оммага расман таништирилди.

Сергей Волчок 1972 йил туғилган. Узоқ йиллар давомида Беларусь терма жамоасида мураббийлик қилган ва шу пайтгача 5 та жаҳон чемпиони, кўп карра Олимпия ўйинлари иштирокчилари, қитъа чемпионати ғолиб ва совриндорларини тарбиялаган. Мутахассис билан 1 йилга шартнома имзоланган бўлиб, бу вақт орасида жамоамиз қатнашадиган мусобақалар, жумладан Осиё чемпионати ва кубоги босқичлари, Туркияда ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларига спортчиларни муносиб тайёрлаш, имкон қадар кўп миқдорда совринли ўринларни эгаллаш каби вазифалар қўйилган.

Мураббий асосан трекнинг спринт йўналишига ихтисослашганини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. Ҳозирда у пойтахтимизда ташкил этилаётган ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигини диққат билан кузатиб бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг