UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0

04 июл 13:49
Янгиликлар

Велоспорт

Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

Теглар :  Велотрек
Республика велотрек ўқув-машқ марказида 18 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида велотрек йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мусобақанинг сўнгги кунида йигитлар «Омниум-1», 21 айлана скретч гуруҳ пойгасида ўзаро рақобатлашди. Унда Алимардон Жамолиддинов 40 очко билан ғалаба қозонган бўлса, қизлар ўртасидаги «Омниум-1», 15 айлана скретч гуруҳ пойгасида Самира Исмоилова ҳам 40 очкога эга чиққан ҳолда, мамлакат чемпионига айланди.  

«Омниум-2», 18 айлана темпо гуруҳ пойгасида Алимардон Жамолиддинов олтин медални қўлга киритган бўлса, «Омниум-2», 12 айлана темпо гуруҳ пойгасида Самира Исмоилова ғолиб бўлди. Шунингдек, «Омниум-3», чиқариб юбориш гуруҳ пойгасида Беҳзод Нурматов ва Арина Макаркинага тенг келадигани топилмади.  

«Омниум-4» йўналишида йигитлар 48, қизлар эса 36 айлана гуруҳ пойгасида куч синашди. Унда Алимардон Жамолиддинов 165 очко билан мамлакат чемпионига айланган бўлса, Самира Исмоилова 145 очко жамғариб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Велотрекнинг кейрин баҳсларида Самандар Ражаббоев ва Алина Бакчеева олтин медаль билан тақдирланди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг