UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0

19 апр 13:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Видеоблогер Жейк Пол иккинчи бор Конорга "вызов" ташлади

Таниқли видеоблогер Жейк Пол яна бир бор икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан жанг қилиш истагини билдирди.

Жейк ўтган йилнинг декабрь ойида Конорга бокс қоидалари асосида ўтказиладиган жанг учун 50 миллион доллар таклиф қилганди. Пол кеча собиқ Bellator чемпиони Бен Аскренни биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратган эди. Ушбу ғалабадан сўнг Жейкнинг ўзига бўлган ишончи янада ортган.

"Аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман: менга катта жанглар керак. Айнан шундай жангларда ўзимнинг реал кучимни синаб кўраман. Бен Аскрен жангдан олдин катта гапирганди, унинг ҳолатини кўрдингиз. Кўрамиз, кейинги рақиб ким бўлар экан. Менга 3-4 миллионлик пуллик телетрансляциялар керак", - деди Пол. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши ўтказиладиган трилогияга тайёргарлик кўрмоқда. Агар ирландиялик бўлажак жангда ғалаба қозонса, у ҳолда Хабибдан қолган UFC чемпионлик камарига расмий даъвогарга айланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 апр 14:48:01
Mironsho Jabborov
50lemon hahahaaa :))) tug'arkanmi Jake buncha pulni. Floydga qarshi ringa chiqganiga ham buncha pul olmagan Conor. Garchi ikta super muper yulduz showmenlar translatsa sotgan bolsa ham. Paul buncha pulni Conorga tugib ham berolmasa kk gapni ochigidayeee.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг