UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0

12 фев 09:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виржил Ортис Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфорд билан жанги ҳақида гапирди

Супер яримўрта вазндаги америкалик боксчи, WBC Interim чемпиони Виржил Ортис (22-0, 21 КО) WBA собиқ чемпиони, ҳамюртимиз Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО) билан жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мадримов ҳимояда яхши ишлайди. У кўп ҳам зарбаларни ўтказиб юборавермайди. Тўғрисини айтсам, Кроуфорд уни янада ишончлироқ тарзда мағлуб этади деб ўйлагандим, аммо Мадримов Теренсни асосий калит ҳаракатларидан маҳрум қилди. 

Исроил жуда кўп яхши комбинациялар ишлатди, кўп зарба берди. Биламан, Кроуфорд унинг кучини ҳурмат қилган, чунки Мадримов жуда оғир зарба беради. Ҳозирча уларнинг жангини батафсил кўрганим йўқ, лекин албатта томоша қилиб чиқаман. 

Гап шундаки, Кроуфорд ва мен бутунлай бошқа жангчилармиз. Албатта, мен бу жангни ўрганишим мумкин, аммо Кроуфорд билан бир хил жанг қилганимизда ҳам Мадримов бу жангга бошқача ёндашган бўларди", деди Ортис.

Виржил ва Исроил ўртасидаги жанг 22 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг