03 июн 14:55
Янгиликлар
Теннис
Вондроушова "Ролан Гаррос" 1/4 финалида ўйнайди
Чехиялик теннис маликаси Маркета Вондроушова Франция Очиқ чемпионатининг чорак финал иштирокчисига айланди.
Сайёрамизнинг олтинчи ракеткаси тўртинчи даврада WTA рейтингида 125-поғонада бораётган сербиялик Ольга Даниловични ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/2. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди.
Саксон бир дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширган. Вондроушова 4 та, Данилович 2 та қўшхатога йўл қўйган. Брейклар бўйича устунлик Маркета томонида бўлди - 4 га 1. Энди чехиялик теннисчи "Ролан Гаррос" 1/4 финалида турнирнинг амалдаги чемпиони, дунёнинг биринчи ракеткаси, польшалик Ига Свёнтекка қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар