UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

22 сен 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA Asia East камари соҳиби Мирзакамол Неъматов Ереванда рингга чиқади

Профессионал боксчимиз Мирзакамол Неъматов ўзининг навбатдаги жангини Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказади.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган чарм қўлқоп устамиз 20 октябрь куни ўзига тегишли бўлган WBA Asia East камарини ҳимоя қилади. Унинг рақиби россиялик Асланбек Козаев (34-3-1, 8 КО) бўлади. 

Айни кунларда Неъматов Россияда бўлажак жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. У билан бирга яна бир чарм қўлқоп устамиз Баҳромжон Фозилов ҳам машғуотларда иштирок этяпти.   

Маълумот учун, Мирзакамол Неъматов сўнгги жангини шу йилнинг июль ойида Тошкентда ташкил этилган проф бокс кечаси доирасида собиқ жаҳон чемпиони Жулиус Индонгога қарши ўтказганди. 

Собиқ WBA (2017), IBF ва IBO (2016-2017) йўналишлари чемпионига қарши жанг тўлиқ давом этган ва якунда ҳакамларнинг қарорларига кўра ҳамюртимиз ғалаба қозонганди. Бу ғалаба орқали Мирзакамол вакант бўлиб турган WBA Asia камарига эга чиққанди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг