UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0

22 янв 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC бир нечта номинация бўйича 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлади (Барча номинация ғолиблари)

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) 2025 йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди.

Энг нуфузли - "Йил боксчиси" номинациясида биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, ўтган йили тўртта муваффақиятли чемпионлик ҳимоя жангини ўтказган Наоя Иноуэ ғолиб деб топилди.  

WBC талқини бўйича "Йилнинг энг яхши жанги" иккинчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик учун Кристиан Мбилли ва Лестер Мартинес ўртасидаги жанг эътироф этилди. Ушбу жанг 13 сентябрь куни бўлиб ўтганди. Икки истиқболли ва мағлубиятсиз боксчилар ўртасидаги ушбу жангда дуранг натижа қайд этилган эди.

Супероғир вазнда WBC, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усик "Йилнинг энг яхши нокаути" мукофотини қўлга киритди. Украиналик боксчи ўтган йилнинг июль ойида Даниэль Дюбуага қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги унвони учун кечган жангда британиялик рақибини нокаутга учратганди. 

WBC йилнинг энг яхши мураббийи совринини икки ота-мураббийлар Шинго Иноуэ ва Фредди Фундора ўртасида тақсимлашга қарор қилди. Шуниси қизиқки, ҳар иккала ота ҳам, мураббий ҳам бир эмас, бирданига иккита фарзандини муваффақиятга олиб келишган. Шинго Иноуэ мутлақ жаҳон чемпиони Наой Иноуэ ва WBC чемпиони Такума Иноуэ, Фредди Фундора эса энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Габриэла Фундора ва WBC чемпиони Себастьян Фундорага мураббийлик қилмоқда.

Айнан Габриэла Фундора WBC томонидан аёллар ўртасида "Йилнинг энг яхши боксчиси" совринини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг