UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Ричард Торресни чуқур нокаут ҳолатига туширишди 0 18:43"Реал" "Манчестер Сити"нинг тўрт нафар футболчисини кузатмоқда 0 18:22Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахмин билдирди 0 18:01"Мушукчалар". Илия Топурия Макгрегор — Холлоуэй жанги учун тахмин билдирди 0 17:40Ислам Махачев UFC 6 ўйинидаги образи дизайнига ҳазиломуз муносабат билдирди (+ФОТО) 0 17:19"Олтин авлод" шиддати: Болгария 1994 йилги мундиалда қандай қилиб дунёни лол қолдирган эди? 0 16:58"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия 0 16:37Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун) 0 16:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири вице-чемпиони 0 15:55Бруну Фернандеш — АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 0 15:34Илия Топурия қандай ҳолатда Макгрегор билан жанг қилишини айтди 0 15:13Озода Собиржонова Осиё чемпиони! Ҳисобимиздаги медаллар сони 8 тага етди 0 14:52"Мен тайёрман, очкўз бақалоқ" - Александр Усик Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 14:31А Сериянинг иккита клуби Салоҳга даъвогарлик қилмоқда 0 14:10Бугун Шаҳрам Ғиёсов Мисрда жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0

15 окт 17:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. 7 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) октябрь ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қолган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 25-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-ўринга жойлашган. Аввалги ойда Шаҳрам Ғиёсов рейтингда 40-ўринда қайд этилганди. Аммо бу сафар Шаҳрам ушбу рейтингни тарк этган. 

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) айни пайтда WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг аввалги ойдан битта ўрин кўтарилиб. 21-поғонага кўтарилиб олди. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов аввалги ойдаги каби 40-ўринда қолган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) олтинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Лекин виза билан боғлиқ муаммолар сабаб у жангларини ўтказа олмаяпти. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев аввалги ойдагидек 37-ўринда қолган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг