UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

10 мар 16:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. Абдуғофуров кўтарилди ва бошқа 7 нафар ўзбек боксчисининг янгиланган рейтингдаги ўрни қандай?

Теглар :  Рейтинг
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) март ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

7 март куни эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 32-поғонада қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 22-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-ўринга жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-поғонани банд этган. 

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 24-ўрнига тушган. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 40-ўринда қайд этилган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) тўртинчи ўринга кўтарилган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади ва бир неча кундан сўнг камарини ҳимоя қилади. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев 30-ўринга кўтарилган. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг