19 авг 12:40
Янгиликлар
WBC рейтинги. Мадримов бир поғона кўтарилди, Қудратилло эса рейтингни тарк этди ва бошқа боксчиларимизнинг ўрни
WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади.
Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов 32-поғонага жойлашди.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 33-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган.
Яримўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (-66,67 кг) ўтган ойда олтинчи ўринда қайд этилганди. Аммо янгиланган рейтингда у йўқ. Бу катта эҳтимол билан боксчимиз IBF камари учун жанг қилиши билан боғлиқ.
Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) бир неча кун олдин ғалаба қозонган, айни пайтда WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 25-поғонасидан жой олган. У ўтган ойда 26-поғонада қайд этилганди.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) эса иккинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек Бектемир Мелиқўзиев 39-поғонага жойлашган.
Мавзуга алоқадор:
WBA рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари қайси ўринларни эгаллаб туришибди?
IBF янги рейтингни эълон қилди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай?
Фикрлар