UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

09 мар 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги янгиланди: Мелиқўзиев 3 ўринга кўтарилди, Жалолов яна Топ-10`да!

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Янги рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган. Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (16-0, 14 КО) 11-поғонадан 10-ўринга кўтарилиб олди. Суперўрта вазндаги Бектемир Мелиқўзиев (17-1, 11 КО) ғалабаси эвазига 3 поғонага юқорилади ва янгиланган рейтингда 7-ўринда қайд этилди. 

Шунингдек, икки йўналишда собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (14-2, 11 КО) ҳам рейтингдаги мавқеини яхшилаб олишга муваффақ бўлди. У 12-поғонадан 10-ўринга кўтарилди. Отабек Холматов (13-1, 12 КО) эса аксинча, бир поғонага пастлади. У 10-ўринда бормоқда. 

Эътиборлиси, супероғир вазн тоифаси рейтингида Лазизбек Мулложоновни ҳам кўриш мумкин. У 32-ўринда кўрсатилган.   


Боксчиларимизнинг рейтинги билан танишинг: 

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов (+101, 6 кг) - 10-ўринга кўтарилди (ўтган ой 11-поғонада эди);

Супероғир вазн: Лазизбек Мулложонов - 32-ўрин;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 10-поғонадан 7-ўринга кўтарилди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Нурислом Исмоилов 37-ўрин (Eurasia камари соҳиби);

Биринчи ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 6-ўрин;

Биринчи ярим ўрта вазн (63,5 кг): Мужибилло Турсунов 31-ўрин

Иккинчи ярим енгил вазн (-58,9 кг): Хуршидбек Расулжонов 33-ўрин;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 10-ўрин (ўтган ой 9-ўринда эди);

Иккинчи энг енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 10-ўринга кўтарилди (ўтган ой 12-ўринда эди);

Иккинчи энг енгил вазн (55,3 кг): Муҳаммад Шехов 23-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг