UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

25 ноя 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC ва WBО чемпионлари ўртасидаги жанг бўлишининг нимаси ёмон? Хирн президентларга расмий мурожаат йўллади

Теглар :  Эдди Хирн
Промоутер Эдди Хирн WBC ва WBО президентларига расмий мурожаат қилди.

Хирн ўз мактубида президентлардан ташкилот чемпионлари америкаликлар Жермeлл Чарло (32-0, 22 КО) ва Деметриус Андраде (31-0, 19 КО) ўртасида ўрта вазнда бирлаштирувчи жанг ўтказишга рухсат беришни сўради.

Хирннинг сўзларига кўра, WBО камари соҳиби Андраде узоқ вақтдан бери WBC чемпиони Чарлога қарши тўқнаш келишни орзу қилган, бироқ у ҳамиша жангдан қочади. "Matchroom Boxing" хўжайини бу жангни ташкил этишнинг ягона йўли бор, деб ҳисоблайди – бу жангга ташкилот президентлари томонидан буйруқ берилиши. У WBC бошлиғи Маурисио Сулаймандан Андрадени Чарлога қарши жанг қилиши учун буйруқ беришини сўрайди.

Хирн Сулайманга шундай деб ёзади: «Бизда 31:0 ҳисобида энг кучли Америка чемпиони Андраде бор. У иккита вазн тоифасини забт этди ва 32:0 ҳисобига эга Чарло бор. Бу жангнинг нимаси ёмон? Нега икки мағлубиятсиз Америка чемпиони тўқнаш кела олмайди? Сабабини биласизми? Биламан, бу Чарло».

Промоутернинг айтишича, бошқа жангчилар ҳам Эндрaдедан қочишади: «Хайме Мунгиа биринчи ўрта вазн тоифасида чемпион бўлган. У юқорига кўтарилди. WBО уни Деметриусга мажбурий даъвогар қилиб қўйди, аммо Хайме: «Йўқ, йўқ. Аввал бир нечта оралиқ жанг ўтказишим керак», - деди. У ушбу вазн тоифасида 4 та жанг ўтказган ва энди WBC элиминаторида иштирок этмоқчи. Агар сиз аллақачон чемпионлик учун кураша олсангиз, нега сизга элиминатор керак? Бу (IBF чемпиони) Геннадий Головкин билан ҳам худди шундай. 29 декабрь куни у (WBA Super чемпиони) Рёта Муратага қарши жанг қилади. Ва кейин у Андраде билан учрашиши керак. Бу йигит ниҳоят ўзига тегиши имкониятга эга чиқиши учун яна нима қилай? Бу ҳикоя қайта-қайта такрорланади. Қачонгача?»

WBО президенти Пако Валкарселга йўллаган мактубида: «Бу жангни ҳамма кўриши керак, чунки Американинг икки чемпиони ҳозир ўзининг энг юқори чўққисида. Мен ҳозир бу чемпионларнинг шахсий карьераси ҳақида гапирмайман ҳам. Мен бокс янада юксалиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида гапиряпман. Ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам сўрайман. Головкин ва Мурата ягона жаҳон чемпионини аниқлашини ҳисобга олсак, тез орада бу вазнда мутлақ чемпионлик учун кураш олиб боришимиз мумкин». – дея тушунтирди Эдди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 ноя 13:19:41
CHELSEA2211
Lekin, shu odamni xurmat qilaman... BOP ARUM Dan koʻra ancha yaxshi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг