UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

17 май 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC'нинг янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон ва Ҳасанбой пастлади, Абдуғафуровда ажойиб кўтарилиш + ПОСТEР

WBC рейтинги янгиланди.

Бутунжаҳон бокс уюшмаси май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан 10 нафар боксчимиз ўрин олган.

Биринчи ўта енгил вазн тоифаси (48,8 кг) : Ҳасанбой Дўсматов 15-ўринга жойлашди. Ўтган ойда боксчимиз 14-поғонани эгаллаб турган эди;

Биринчи ярим енгил вазн тоифаси (55,3 кг): Исломбек Пирманов ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб, 38-ўринни банд этди;

Ярим енгил вазн тоифаси (57,1 кг): Отабек Холматов ушбу рейтингга илк бор киритилди ва 34-ўринга жойлаштирилди;

Супер енгил вазн тоифаси (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 1 поғона пастлаб, 23-ўринда қайд этилди;

Ярим ўрта вазн тоифаси (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-ўрин; Шаҳрам Ғиёсов янги вазнидаги рейтингда 26-ўринни эгаллади;

Супер ярим ўрта вазн тоифаси (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 9-ўрин;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғафуров 13 поғона кўтарилиб 15-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев 39-ўрин;

Супероғир вазн тоифаси (+90,7): Баҳодир Жалолов 32-ўрин.

Постер муаллифи: Мухтасар Умарова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг