UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

15 окт 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBO Мадримовнинг вазнидаги чемпион — Фундорадан камарни олиб қўйиши мумкин

WBО ташкилотининг етакчи адвокати Густаво Оливери супер яримўрта вазн тоифасида WBC ва WBО йўналишлари чемпиони Себастян Фундорага оид янгиликни эълон қилди.

Унга кўра, Фундора агар кейинги жангини яримўрта вазн тоифасида собиқ чемпион Эррол Спенсга қарши ўтказса, у WBO камаридан маҳрум қилинади. Себастьяннинг кейинги рақиби WBО рейтингининг кучли 15 талигидан жой олган боксчи бўлиши керак.

"Фундора WBО қоидаларига риоя қилиши ва рейтингдаги рақибга қарши жанг қилиши керак. Бу жуда оддий. Спенснинг жамоаси ёки унинг вакиллари, албатта, петиция қилишлари ва нима учун у жаҳон рейтингида эътиборга олинишга лойиқлиги ҳақида баҳслашишлари ҳамда кучли 15 таликка кириш имкониятини талаб қилишлари мумкин", деди Оливери.

Агар WBО Спенсни кучли 15 таликка киритса ва жангга рухсат берса, Фундора навбатдаги жангини мажбурий даъвогар мақомидаги Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши шарт бўлади.

Агар Кроуфорд бошқа боксчи билан жанг қилишга қарор қилса, у WBО йўналиши бўйича мажбурий даъвогар мақомидан айрилади. Аввалроқ Кроуфорд ва Фундора жангни 2025 йилнинг иккинчи ярмига кўчиришга келишиб олганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг