UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

24 авг 12:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBO Сауль Альварес камарига расмий даъвогарни аниқлайди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) мексикалик жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альвареснинг камарига расмий даъвогарни аниқаб олади.

Ташкилот икки вазнда жаҳон чемпиони, америкалик Деметриус Андраде (31-0, 19 KO) жамоасининг таклифини қаноатлантирди. Андраде иккинчи ўрта вазн (76,2 кг.гача) тоифасидаги даъвогарлар жангида рингга чиқиш таклифини берган эди.   

Аввалроқ, ўрта вазн (72,6 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони бўлган Андраде айнан Сауль Аьварес билан жанг сабаб ўз камаридан воз кечганди.  

Катта эҳтимол билан америкалик 34 ёшли Деметриуснинг даъвогарлар жангидаги рақиби британиялик 28 ёшли Зак Паркер (22-0, 16 KO) бўлади. Аслида бу икки жангчи шу йилнинг май ойида ўзаро тўқнаш келишлари керак эди. Лекин Андраденинг елкасидан олган жароҳати сабаб ушбу жанг бекор бўлганди. 

Даъвогарлар жанги ғолиби вақтинчалик камарни қўлга киритиш баробарида pound-for-pound рейтингининг собиқ етакчиси, мексикалик Сауль Альваресга қарши тўлақонли чемпионлик учун рингга кўтарилиш имкониятига эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг