UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

31 янв 10:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBO Усик ва Жойсга ўзаро жангни ташкил қилиш учун 15 кун муддат берди

Теглар :  УсикЖо Жойс
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) Александр Усик ва Жо Жойсга вақтинчалик чемпион унвони учун ўзаро жанг қилишга расман руҳсат берди.

WBО икки боксчининг промоутерларига жанг шартномасини тайёрлаш учун 15 кун муддат берди. Ушбу жанг 90 кун ичида ўтказилиши керак. 

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, икки промоутерлар - Боб Арум ва Эдди Хирн Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуанинг промоутерлари ҳисобланишади. Шартнома шартларига кўра, Фьюри - Жошуа жанги ғолиби 180 кун ичида Усик ва Жойс жанги ғолибига қарши жанг ўтказиши. Агар бу иш амалга ошмаса WBО камарни вакант деб эълон қилади. Лекин, Фьюри ва Жошуа жанги 2021 йил ёзидан кечикадиган бўлса WBО вақтинчалик чемпионлик унвонини тўлақонли чемпионлик унвонига алмаштириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Александр Усик оғир вазнда камарга биринчи рақамли даъвогар бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг