UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

10 сен 12:24
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Абдураимова 10 поғона пастлади, бир теннисчимиз рейтингдан чиқарилди

WTA ташкилоти профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

US Open турниридан кейин дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди. Беларуслик Арина Соболенко АҚШ Очиқ чемпионати бош совринини қўлга киритганидан кейин иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди. US Open чемпионлигини ҳимоя қила олмаган Кори Гофф аксинча, 3-ўриндан 6-поғонага тушиб кетди. Турнир вице-чемпионига айланган америкалик Жессика Пегула 3-ўринга кўтарилди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.  

Бу ҳафта ўзбекистонлик уч теннисчидан бири - Севиль Юлдашева WTA рейтингидан чиқарилди. Нигина Абдураимова 10 поғонага пастлаб, 299-ўринда қайд этилган бўлса, Милана Масленкова роппа-роса 1400-ўриндан жой толган. 


WTA рейтинги. 9 сентябрь кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10885 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8716

3. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 6220

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5871

5. (5) Жасмине Паолини (Италия) - 5398

6. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 4983

7. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3980

8. (12) Эмма Наварро (АҚШ) - 3810

9. (8) Барбора Крейчикова (Чехия) - 3631

10. (9) Мария Саккари (Греция) - 3515...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

299 (289). Нигина Абдураимова – 207

1400 (1402). Милана Масленкова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг