UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

15 апр 14:53
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Абдураимова фаолиятини якунладими? У икки ҳафтада 145 поғонага пастлади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи, америкалик Жессика Пегула учинчи ўринни банд этган. Россиялик 17 ёшли Мирра Андреева 7-поғонадан жой олган. Ўтган ҳафта якунларига кўра, Топ-50`талик рейтингда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмагани эътиборга молик ҳолат. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари оз бўлса-да юқорилади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова икки ҳафтада 145 поғонага пастлади ва ҳозирда WTA рейтингида 711-ўринни эгаллаб турибди. Хабар берганимиздек, Нигинанинг WTA сайтидаги профилида унинг сўнгги қатнашган турнири сифатида 6-12 январь кунлари оралиғида Нонтабури (Таиланд) шаҳридаги ITF 75 мусобақаси қайд этилган. Влада Якшибарова ва Сабрина Олимжонова 2, Милана Масленкова 4 поғонага юқорилади.

WTA рейтинги. 14 апрель кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10541 очко

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7470

3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6101

4. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 6063

5. (5) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4999

6. (6) Жасмине Паолини (Италия) - 4843

7. (7) Мирра Андреева (Россия) - 4775

8. (8) Чжэн Циньвэнь (Китай) - 4243

9. (9) Паула Бадоса (Испания) - 3821

10. (10) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 3808...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

711 (654). Нигина Абдураимова – 49 (-10)

908 (910). Влада Якшибарова – 25

1351 (1355). Милана Масленкова – 5

1373 (1375). Сабрина Олимжонова – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг