UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

27 май 15:35
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Коллинз Топ-10`га қайтди, теннисчиларимизнинг бари кўтарилди

WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Страсбург турнири финалчиси америкалик Даниэль Коллинз Топ-10`таликка кириб олди. У аксинча, латвиялик Елена Остапенкони WTA рейтингининг Топ-10`талигидан чиқариб юборди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. 

Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг барида кўтарилиш кузатилди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 5 поғонага юқорилаб, айни пайтда 298-ўринни банд этиб турибди. Севил Юлдашева 1, Милана Масленкова эса 9  поғонага юқорилади.

WTA рейтинги. 27 май кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 11695 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8138

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 7638

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5673

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 4550

6. (6) Маркета Вондроушова (Чехия) - 4143

7. (7) Мария Саккари (Греция) - 3980

8. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3945

9. (9) Онс Жабер (Тунис) - 3748

10. (12) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 3472


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

298 (302). Нигина Абдураимова – 230

1100 (1101). Севил Йўлдошева – 13

1358 (1367). Милана Масленкова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг